10:43 / 21.03.2017
10 570

Миллиардерлар қандай китоб ўқийди? Цукерберг, Трамп ва бошқа бойларнинг севимли китоблари

Миллиардерлар қандай китоб ўқийди? Цукерберг, Трамп ва бошқа бойларнинг севимли китоблари

Китоб ўқийдиган кишилар телевизор томоша қиладиганларни бошқаради. Ушбу гапнинг ҳақиқат эканлигини мақоламиз қаҳрамонлари — ҳеч кимнинг кўмагисиз муваффақиятга эриша олган миллиардерлар ҳам исботлаб турибди.

Билл Гейтс

…Жером Д. Селинжернинг «Жавдардаги овчи» (The Catcher in the Rye) романини севиб ўқийди. Бу Холден исмли 16 ёшли ўсмир ҳақида ҳикоя бўлиб, у Америкага хос ҳақиқатни чуқур қабул қилади ва жамоатчилик риоя қилиб яшаётган қоидаларни қабул қилишдан бош тортади.

Марк Цукерберг

…ёзувчи Орсон Скотт Карднинг «Эндер ўйини» (Ender’s Game) китобини жон деб қайта-қайта ўқийди. Илмий-фантастик роман ерликларнинг истилочи ўзга сайёраликлар билан «азалий» курашига бағишланган.

Ричард Брэнсон

…эпик Сталинград жанги тарихига мафтун бўлган. Ёзувчи Энтони Биворнинг Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги «Сталинград» номли романи — унинг севимли китоби.

Жек Дорси

…Атуль Гаванденинг «Чеклист манифести» (The Checklist Manifesto)ни берилиб ўқийди. Оммабоп Twitter ресурси яратувчиси бўлган миллиардер чеклистлар (қилинадиган ишлар рўйхати)ни тузиш орқали ҳаётда муваффақият қозонган, шекилли.

Стив Жобс

…ҳақиқий файласуф бўлган. Миллиардернинг шахсий кутубхонасида Шекспирнинг «Қирол Лири», Платоннинг асарлари, Герман Мелвиллнинг «Моби Дик»и, Клейтоннинг «Инноваторнинг дилеммаси» (The Innovator’s Dilemma) бўлган.

Тим Кук

… Жорж Стокнинг «Вақт билан рақобатлашиш» китобини ўқийди. Ушбу асар Apple’нинг ҳозирги раҳбарига муваффақиятли бизнес асосларини ўргатган.

Дональд Трамп

…вақти-вақти билан Normaн Винсент Пилнинг «Ижобий фикрлаш кучи»ни ўқиб боради. Миллиардернинг доим қўл остида бўладиган ушбу китоб муаммоларни енгиб ўтиш, ўз-ўзига ишонч орттириш, муваффақиятга йўл топишда ёрдам берадиган ақлий амалиётлар сирларини очиб беради.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Миллиардерлар қандай китоб ўқийди? Цукерберг, Трамп ва бошқа бойларнинг севимли китоблари