Томирли тўрчалар (купероз) ҳар хил сабабларга кўра пайдо бўлади. Аввал майда томирчалар пайдо бўлади, кейин эса улар юзнинг ҳамма жойи ёки алоҳида қисмларини қоплаб олади.
ўпинча юздаги томирли тўрчаларни ҳеч қачон йўқотиб бўлмайди дея таъкидлашади. Лекин, мутахассислар буларнинг ҳаммасини тузатиш мумкинлигига ишонч билдиришади.
Бундай томирли «юлдузчалар» пайдо бўлишининг олдини олиш учун нима қилиш керак?
- Юзни тозалашга ва тўғри овқатланишга эътиборсизлик қилмаслик;
- C, К ва P витаминларини истеъмол қилиш;
- Таркибида терига таъсир қилувчи моддалар ва спирт бўлган косметик воситалардан фойдаланмаслик.
Ва, албатта, халқ табобати усулларида тавсия қилинган махсус ниқобларсиз томирли тўрчалардан қутулиш қийин.
Юздаги капиллярлардан қутулиш учун ниқоблар
- Бадяга – томирли тўрчалар билан курашда содиқ ҳамкор. У водород пероксиди билан биргаликда юзга ёшартирувчи самара берувчи ажойиб пилинг ҳисобланади. Капиллярлардан қутулиш учун бу модда кукуни иссиқ сувда эритилиб бўтқа ҳолига келтирилади ва сурилади. Бу ниқоб бир ҳафтада 2—3 марта 20 дақиқа давомида қўлланилади.
- Яшил помидор – капиллярларни йўқотишнинг енгил ва жуда самарали усули ҳисобланади. Помидорнинг эти томирчалар чиқиб турган жойларга 3—5 дақиқа қўйилади.
- Қичитқи (крапива) – бу ўт купероз билан курашишда жуда яхши ёрдамчи. Унинг қайнатмаси қизарган томирларга бир кунда 2—3 марта сурилади.
- Олма сиркаси – яна бир усул. Кун давомида муаммоли жойларга суринг.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Франциядаги музейдан қиймати 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
ГФР Нетаняҳуни ҳибсга олишга берилган ордер оқибатларини ўрганмоқда
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?