Дезодорантлар аллақачон энг кўп талаб қилинадиган гигиена воситалари қаторидан жой олган. Ёзнинг иссиқ кунларида уларсиз жуда қийин, лекин дезодорантларнинг имконияти биз ўйлаганимиздан ҳам кенгроқ эканлиги маълум бўлди.
Албатта, улар кўпинча қўлтиқ ости терлашида ҳидни йўқотиш учун ишлатилади. Лекин бизнинг танамиздаги бошқа жойлар ҳам терлайди; тер ажралиши организм физиологиясида муҳим рол ўйнайди, шунинг учун ёқимсиз бўлса ҳам мутлақо табиий жараён ҳисобланади.
Машҳур воситадан фойдаланиш вариантлари:
- Оёқ терламаслиги учун туфли кийишдан олдин оёқ тагига аэрозолли дезодорант сепинг ва яхшилаб қуритинг.
- Уларни олдиндан оёқ ва сонларингизга сепсангиз, ҳаддан ташқари тор жинсини осон кийишингизга ёрдам беради.
- Кийганингизда кийимингизнинг олди ва орқа томонида тер доғлари пайдо бўлмаслиги учун танангизнинг бу жойларига антиперспирант сепинг.
- Қўл кафтлари терламаслиги учун уйдан чиқишдан олдин уларга антиперспирант сепинг. Буни тунда қилсангиз ҳам бўлади.
- Бурун усти терласа, у ердан кўзойнак сирғалиб кетаверади. Бурун устига шарикли дезодорант сурсангиз, бу муаммо ҳал бўлади.
- Тошмаларга минерал тузли дезодорант сурилса улар тез қурийди.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди