Агар сиз кўп маблағ сарфламасдан чиройли ва гўзал кўринишни хоҳласангиз сизга дорихонадаги дори-дармонлар ёрдам беради.
Рух малҳами
Ҳуснбузарларга қарши курашишда мукаммал восита ҳисобланади: маълум нуқталар бўйлаб суринг, қуригандан сўнг ухлашга ётинг. Эрталаб ҳуснбузарлардан асар ҳам қолмайди. Фақат эсингизда бўлсин: малҳам терини қуритади, шунинг учун намлантирувчи крем суришни унутманг.
Ретинол малҳами
Аслида ретинол – ажинга қарши курашишда энг самарали восита деб тан олинган А витамини. Малҳам ҳуснбузарларни йўқотишда ёрдам беради. Лекин у ёшартирувчи таъсир кўрсатиш хусусиятига ҳам эга. Бундан ташқари, у қизариш ва қичишишни йўқотиб, терини тинчлантиради. Эҳтиёт бўлинг: фақат кечки пайт қўллашингиз мумкин! Ретинол ультрабинафша нурлари билан яхши келишмайди, улар таъсирида пигмент доғлари пайдо бўлиши мумкин.
Аспирин
Бошқача номи — салицил кислота. Лифтинг сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун бир дона таблеткани қошиқ ёрдамида эзиб майдаланг ва крем ҳолига келиши учун бир чой қошиқ қаймоқ қўшинг. Ниқоб каби юз терисининг кўз атрофидан бошқа жойларига суринг. 15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг.
Календула дамламаси
Уни сув билан тенг миқдорда аралаштиринг ва лосьон сифатида фойдаланинг. Тери тешикчалари тозаланади ва қора нуқталар камаяди.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Эксперт Путиннинг видеомурожаатидаги ғалати нарсани пайқади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
Куннинг исталган вақтида ейиш мумкин бўлган 5 та маҳсулот