09:16 / 26.04.2017
8 492

Хавфли машқлар: спорт сизга зарар келтираётганини қандай билиш мумкин?

Хавфли машқлар: спорт сизга зарар келтираётганини қандай билиш мумкин?
Биз машқ қилиш натижасида танамизнинг қайсидир қисми оғриса, бу бизга фақат фойда келтиради, деб ўйлаймиз. Аммо доим ҳам бундай бўлавермайди. Спорт залидаги машғулотларни тўхтатиш ёки ҳеч бўлмаса, танаффус қилиш вақти келганини билдирувчи белгилар билан танишинг.

Мускулларингиз қаттиқ қалтирамоқда

Мускулларнинг бироз титраши ёмон аломат эмас. Аммо қўлларингиз қалтирашни ёки сизга қулоқ солишдан бош тортишни бошласа, бу уларнинг функцияси бузилганидан дарак беради. Сиз нафақат оғир гантелни оёғингизга тушириб юбориш ёки йиқилиб тушиш эҳтимолини яратасиз, балки шикаст олиш учун асос ҳам яратасиз.

Сиз кескин ва кучли оғриқни ҳис қилмоқдасиз

Мускулларда умумий, аста-секинлик билан кучайиб борувчи оғриқни кутиш мумкин — бу машқлар сизни янги кўрсаткичларга ундаётганидан дарак беради. Аммо тўсатдан ва тезда пайдо бўладиган оғриқ муаммони билдиради. Оғриқни енгиб ўтишга уринманг, бу мускуллар ёки бўғимлар шикастланишига олиб келиши мумкин.

Югуришдан кейин тиззаларингиз ёки оёқ кафтларингиз қавариб қолгандек бўлади

Қизариш, шишиш ёки ўтиб кетмаётган оғриқ ҳаддан ташқари зўр бериш муаммосини билдириши мумкин, масалан, кемирчак тўқима юмшаб қолган бўлиши ёки болдир ёрилган бўлиши мумкин. Дам олиш ва қайта тикланиш учун ўзингизга бир неча кун беринг. Югуришдан олдин чўзилиш машқларига кўпроқ вақт ажратиш керак.

Машқдан сўнг уч кун ўтди, аммо сиз ҳамон оғриқдан азоб чекмоқдасиз

Сиз спортзалда тўлақонли машғулотни бажардингиз ва ҳалигача зинадан кўтарилишда оғриққа чидолмаяпсизми? Мускулларда муайян даражадаги оғриқнинг сезилиши табиий ҳол: мушакларнинг узоқ вақт давомида оғриши мускул тўқимасидаги кичик ёрилишлар натижасида келиб чиқади, тана қайта тиклана бошлаганида, мушаклар мустаҳкамроқ бўлиб боради. Аммо бундай синдром 24—48 соат ичида ўтиб кетиши керак. Акс ҳолда, бу сиз ўзингизга ўта катта юклама бериб юборганингизни англатади. Ўзингизга ўнгланиб олиш учун вақт беринг.

Оғирликларни кўтарганда елка, тизза ёки сонингиз қисилиб оғрийди

Фақат маълум бир ҳаракатни бажарганда пайдо бўладиган оғриқ нимадир жойида эмаслигини билдиради. Агар оғриқ кучли бўлса, ортопедга бориб, ўзингизни текширтиринг. Агар оғриқ унча ёмон бўлмаса, машқ қилишдан олдин ўзингизни яхшироқ тайёрланг.

Манба: “Дарё”

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хавфли машқлар: спорт сизга зарар келтираётганини қандай билиш мумкин?