12:26 / 28.04.2017
11 053

Кроссовкаларни оқ ҳолатда сақлаш учун тавсиялар

Кроссовкаларни оқ ҳолатда сақлаш учун тавсиялар
Лой, кўлмаклар, ўтлар ва ҳатто йўл четидаги тўсиқлар ҳам оппоқ кроссовкаларингизни кирлантириши мумкин. Бизнинг тавсияларимиз ёрдамида кроссовкаларингизга яна оппоқ рангни қайтаришингиз мумкин.

Оқ поябзални қуёшда сақламанг

Оқ кроссовкалар қуёш нурлари тўғри тушадиган жойда турмаслиги керак: мато ёки чарм ўнгиб қолади ва сарғаяди. Оёқ кийимига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиб, уни салқин ва қоронғи жойда сақланг.

Юмшоқ шампун қўлланг

Кроссовкада ёғ доғи пайдо бўлган бўлса, эътиборсиз қолдирманг: вақт ўтиши билан у сарғаяди ва кўзга ташланиб қолади. Шу туфайли уни зудлик билан кетказиш керак. Бунинг учун юмшоқ шампун (соч учун)дан фойдаланинг, уни илиқ сувга аралаштиринг. Майин газламали сочиқни ёки кичик чўткани аралашмада ҳўллаб олинг ва доғни эҳтиёткорлик билан ишқаланг. У йўқолиши керак.

Оқ кроссовкани ҳеч қачон кир ювиш машинасида ювманг

Кир ювиш машинасида сиқиш ва чайиш режимида поябзал газламаси толалари катта куч билан буралади, тагчарм эса жуда катта юк остида қолади. Бундай ёндашув билан ҳатто энг чидамли оёқ кийим ҳам “узоқ яшамайди”.

Ипларини қўлда ювинг

Бир марта бўлса ҳам кроссовка ипларини машинада ювиб кўрган бўлсангиз, улар натижада кўп буралиб кетган иккита узун мато бўлагига айланганига гувоҳ бўлгансиз. Бундай хатоларни такрорламаслик учун, ипларни қўлда ювиш воситаси билан тозаланг ва ҳавода қуритинг.

Тирналган жойларини оқ лак билан қопланг

Чарм кроссовкалардаги тирналган излар уларни бир лаҳзада арзон кўринишга келтиради. Буни тузатишда тирноқ учун оддий лак ёрдам беради. Оқ лакни зиён етган жойга бир неча қават қилиб суринг, шунда оёқ кийимнинг кўркам кўриниши сақланиб қолади.

Поябзални қуритинг

Кроссовкани ювгач, уни албатта қоғоз сочиқ устида қуритинг. Қоғоз ортиқча намликни сингдириб олади, оёқ кийим тезроқ қурийди ва кир оқ тусга кирмайди. Шунингдек, кроссовкани қиш пайтида жавонга олиб қўйишда ҳам уни газета варақлари билан тўлдирсангиз, нам босиб қолмайди.

Эски тиш чўткасидан фойдаланинг

Тозалаш қийин бўлган жойлар, масалан, чок чизиғи ёки тарам-тарам тагчармдаги майда доғлар ва кирларни тиш чўткаси ёрдамида кетказинг. Уни сув ва юмшоқ совун аралашмасига ботириб олинг ва ифлос жойни ишқаланг.

Циркани захира қилиб қўйинг

Кроссовкадаги майда доғларни осон ва тез кетказишда оддий ош циркаси қўл келиши мумкин. Циркада намланган юмшоқ мато билан кирланган жойни ишқаланг.

Манба: “Дарё”

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кроссовкаларни оқ ҳолатда сақлаш учун тавсиялар