17:00 / 10.05.2017
12 468

Келинларни ёмонламанг, қизингиздан фойда йўқ!

Келинларни ёмонламанг, қизингиздан фойда йўқ!
Ўйлаб кўрганмисиз? Бу ҳаётда ота-оналарга, ўғил фарзандларга, қизларга, келин бўлаётганларга шеърлар, табриклар ҳамда мақтовлар жудаям кўп экану, айни дамда уйида хизмат қилаётган келинлар учун ҳеч нарса қидириб топа олмадим. Ва шунга қарор қилдим. Бирор нималар ёзсам, уйда хизмат қилиб юрган келинларнинг кўнгли кўтарилармикан!? Ўзим ҳам қайнсингил бўлганимга анча бўлди. Амма ҳам бўлдим, Аллоҳга шукр!

Жиянимни, укамни, айниқса келинимни жуда яхши кўраман. Нега дейсизми?
Чунки менинг дунёларга тенг инсонларимнинг беминнат хизматини қилгани учун!
Доим борганимда кулиб кутиб олгани учун!
Кетар чоғимда орқамдан дарвозагача кузатиб “Яна қачон келасиз” дегани учун!

“Бугун қола қолинг” деб айтган сўзи учун!
Укамнинг буйруқларини бор меҳнатини аямасдан бажаргани учун!
Қўни-қўшниларимиз олдида уялтирмагани учун!
Қариндошларим орасида ораста келин номини олиб юргани учун ҳам ўз синглимдек яхши кўраман.
Шуни унутманг, инсон бир бирига кўзгу бўларкан.

КЕЛИНЛАРНИ ЁМОНЛАМАНГ!

Бугун онам қўнғироқ қилди,
Тинчлигимни сўради обдон,
Фарзандларим ҳолини билди.
Дедим: “Она, тинчми хонадон?”

Сўз бошлади, волидам секин:
“Бирозгина ҳолим бўлмади.
Келинимдан айланай лекин,
Кеча кундуз тиним билмади.”

Ўйлаб қолдим, қизи бўлиб мен,
Аҳволидан хабар олмабман.
Ёнларида бўлиб сал эмин,
Бир кечага бирга қолмабман.

Айримларга шу айтар гапим,
Келинингиз айблаб юрманг.
Мана тегиб қўймади нафим,
Тўғри гапга лабингиз бурманг.

Тўғрисиям бу бор ҳақиқат,
Оналарга келинлар қарар.
Қизлар келар фақат оз муддат,
Келин зоти корига ярар.

Чой дамлаган, овқат пиширган,
Кир чирини ювган ҳам келин.
Эринмасдан ҳизматин қилган,
Ҳатто тийиб турармиш тилин.

Биз борамиз меҳмон бўлгани,
Кулгусини қўймас юзидан.
Англаб етдим, вақт ўтган сари
Келинимни қўйма ўзидан.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Келинларни ёмонламанг, қизингиздан фойда йўқ!