Контакт линзалар аллақачон миллионлаб кишилар ҳаётининг ажралмас қисмига айланган, чунки улар ёрдамида нафақат кўриш қобилиятини тўғрилаш, балки кўз рангини ўзгартириш ва ҳатто баъзи касалликларни даволаш ҳам мумкин, деб ёзади Hordiq.uz. Лекин кўпчилик, линзаларни тақиш баъзи ноқулайликларга олиб келишидан хавотир олишади. Уларнинг афзалликлари ва камчиликларини кўриб чиқамиз.
Линза тақишнинг афзалликлари:
Ташқи кўриниш
Гўзаллик – бу энг асосийси эмаслигига ўзимизни ва бошқаларни ишонтиришга қанчалик уринмайлик, биз ҳаммамиз ёқимли бўлишни истаймиз. Кўзойнаклари туфайли тортинадиган кўпчилик қизлар линза тақишлари билан ҳақиқий соҳибжамолларга айланишади.
Об-ҳаво ўзгаришларига қарамаслик
Линзаларга ёмғир томчиси ва қорнинг тушмаслиги унинг ноқулай об-ҳаводаги муносиб афзаллигидир. Кўзойнакларда қандай ноқулай бўлишини эсланг: ёзда улар қаншарингиздан тушиб кетаверади; ёмғирда эса ойнаси томчилар билан қопланиб қолади.
Камчиликлари
Линзанинг бевосита кўз ичида жойлашиши
Баъзи таъсирчан кишилар учун кўз қорачиғига бегона нарса тегиб туриши, шунингдек, кўзга бир кунда камида икки марта тегиниш зарурлигини англаш жиддий руҳий тўсиқ бўлиши мумкин.
Парвариш қилиш қийинлиги
Контакт линзалар кўзойнакларга қараганда кўпроқ эътибор беришни талаб қилади. Бундан ташқари, уларни жуда тоза қўллар билан ушлаш, шунингдек линзаларни сақлаш ва ишлатишда керак бўладиган ҳамма зарур нарсаларни тоза тутиш лозим. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Volkswagen ва Volvo компаниялари Ўзбекистон фуқароларини ишга таклиф қилди
Сувнинг фанга номаълум бўлган янги хусусияти топилди
Польша генерали: “Россия ва Беларусь билан чегарада миналанган майдонларни ўрнатиш керак”
Россияда Ишим дарёсидаги сув сатҳи тарихий рекордни янгилади
Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди
Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди”
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"