16:10 / 15.05.2017
11 627

Қайси витамин қандай вазифани бажаради?

Қайси витамин қандай вазифани бажаради?
Мавсумий ўзгаришлар организмда витаминларга эҳтиёжни келтириб чиқаради. Бундай ватқда дорихоналарга югуришдан аввал қайси витамин қандай вазифани бажариши билан танишиб чиқинг.

А витамини – терини майинлаштириб, соч тўкилишини олдини олади;

В1 витамини – тирноқ ва сочлар мустахкамлиги учун хизмат қилади;

В2 витамини – организмдаги хужайраларда фаолликни кучайтиради;

В5 витамини – эрта қаришнинг олдини олади;

В6 витамини – моддалар алмашинувини кучайтиради;

Н витамини – тери қуруқлашиши, пўст ташлаши ҳамда сочлардаги пигмент жараёнларини олдини олади;

С витамини – антиоксидант, иммунитетни ошириб, қон томирлари деворини мустахкамлайди;

D витамини – суяклар толасини мустахкамлайди;

Е витамини – кексайиш жараёнини секинлаштиради;

Цинк (рух) – соч ва тирноқларнинг табиий таркибини тиклашга кўмаклашиб, тошмалардан ҳимоялайди;

Калий – мушаклар заифлашувининг олдини олади;

Кремний – коллаген ишлаб чиқилиши учун мухим бўлиб, соч ва тирноқларни мустахкамлайди.

Магний – асаб толалари фаолиятини меъёрлаштиради;

Кальций ва фосфор – тишлар, тирноқ ва сочларни мустахкамлайди.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қайси витамин қандай вазифани бажаради?