Оиладагилар эрталаб бири ишга, бири мактабга ва бирлари эса боғчага бориш учун тайёрланиши, нонушта қилиши ва энг асосийси кечикмаслиги керак бўлади. Бизнинг маслаҳатларимиз сизга эрталабки шошма-шошарликнинг уддасидан чиқишга ёрдам беради.
1. Бир кун аввалги кечқурун унумли бўлиши керак
Эрталабга қолдирмасдан ҳаммасини кечқурун тайёрлаб қўйишга ҳаракат қилинг. Бу дазмоллашга ҳам, сумкаларни йиғишга ҳам ва иложи бўлса, нонушта тайёрлашга ҳам тегишли.
2. 15 дақиқалик уйқудан воз кечинг
Оиланинг бошқа аъзоларидан эртароқ туринг ва бу вақт давомида сиз бемалол душ қабул қилсангиз ёки маза қилиб қаҳва ичсангиз бўлади.
3. Тартиб ўрнатинг
Агар фарзандингиз ҳар кун эрталаб одатдаги ишларни бир хил тартибда бажарса, демак у нимадан кейин нимани қилиш кераклигини билади. Унга эрталабки зарур ишлар рўйхатини тузишга ёрдам беринг ва сизга ҳадеб эслатаверишга тўғри келмайди.
4. Вазифа белгиланг
Фарзандингиз зиммасига вазифалар юклаб қўйинг. Уни нонуштадан кейин овқатланадиган столни артишга ёки идишларни ювувчи машинага жойлаштиришга жавобгар қилиб тайинланг.
5. Нонуштага олдинроқ тайёрланинг
Олдинроқ дастурхон тузанг ёки керакли овқатланиш анжомларини тайёрлаб қўйинг.
6. Телевизорни қўйманг
Кўпчилик учун бу одатдан қутулиш жуда қийин, лекин экрандаги тасвирлар болани тайёрланишдан чалғитиши мумкин.
7. Ҳаммаси махсус жойларда
Керакли нарсаларни шошилинчда излаб қолишдан қутулиш учун даҳлиздан мактаб сумкаси, спорт формаси учун сумка ва шунга ўхшаш нарсалар учун махсус жой ажратинг.
8. Хотиржамликни сақланг
Агар эрталаб сизнинг кайфиятингиз жойида бўлмаса, бола буни ҳис қилади. Лекин барибир сизни асабийлашишдан сақлашнинг уддасидан чиқа олмайди. Шунинг учун хотиржам бўлишга ҳаракат қилинг. Масалан, эрталаб болаларни тезроқ кийинишга ундашнинг ўрнига тез кийиниш бўйича мусобақа ўрнатинг.
9. Ўз вақтида ухлашга ётинг
Бу сизга ҳам ва болага ҳам тегишли. Агар сизнинг эрталаб уйғонишингиз қийин бўлса, эртароқ ухлашга ётинг.
Манба: «Дарё» «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)