22:42 / 18.06.2017
6 976

19 июнь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

19 июнь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугунги кунингиз анча оғир кечишини башорат қилишган. Бундай вазиятларда ҳар бир ишни режа асосида бажариш лозим бўлади. Атрофдагилар билан муносабатда ҳам реалликка, қисқа гапиришга ҳаракат қилинг. Агар муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, сергаклик билан иш тутинг. Саломатлигингизни кун давомида назорат остида ушлашни канда қилманг. Кечқурун қўлингизга пул тушиши кутилади. Ухлашга ётишдан олдин албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 июн куни биринчи навбатда ҳуқуқий масаладаги муаммоларингиз бўлса, ўшаларни ҳал этишингиз талаб этилади. Шахсий ҳаётда эса қалб амрига эмас, тафаккурга суянган ҳолда иш тутсангиз, камлик кўрмайсиз. Кечқурун хонадонингизга олис-яқиндан қондошлар келиши ва зиёфат уюштиришингиз эҳтимоли бор. Олис сафарга чиқиш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Рўзадорларнинг хизматини қилишдан тийилманг. Саломатлигингиз панд бериб қолмаслиги учун овқатланиш ва юриш-туриш қоидаларига қатъий амал қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бугун эрталабданоқ илгариги, ҳалиям оёғингизга кишан бўлиб келаётган муаммоларин бартараф этишингиз лозимлигини уқтиришади. Айниқса, бу пул билан боғлиқ бўлса, кечиктириб бўлмайди. Ҳар бир ишда дўстлар маслаҳатига амал қилишдан бош тортманг. Кечқурун сизни фавқулодда харидлар кутади. Бу болаларингиз, қариндошлар ёки бошқа уйга кўчишингиз билан боғлиқ бўлиши мумкин. Кечқурун енгил ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилиш билан чекланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
19 июнда иблис етагида қолишдан сақланинг. У сизни авраб қавм-қариндош, ҳамкасблар олдида айтганингизни қилдириш учун етаклаши мумкин. Иблисни дарҳол вужудингиздан ҳайдаб солинг. У оқибатда балога йўлиқтиради. Ишда баъзи ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимолдан холи эмас. Соғлиғингизни кун давомида назоратда ушланг, тез-тез қон босимингизни ўлчатиб туринг. Рўзадор бўлсангиз, организмингизни жисмонан зўриқтирмасликка ҳаракат қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар бугун шахсий ҳаётингизда осудалик ҳукм суришини башорат қилишган. Жуфтингиз билан муносабатларингиз жуда меъёрида бўлади. Оиласизларнинг баъзилари бугун орзусидаги инсонни учратибгина қолмай, бир қарашдаёқ севиб қолишлари мумкин. Медитация, келажак ҳақида қайғуриш, режалар тузиш, руҳий етукликка интилиш учун бугун хайрли кечади. Пул ҳар қадамда сизни кузатиб боради. Демак, молиявий жиҳатдан тўсиқларга учрамайсиз. Кечқурун ҳисобингизга катта пул келиб тушиши кутилади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 июн куни ишда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Башарти ҳамкасблардан кимлардир бир-бири билан жанжаллашса, ёниб турган оловга ёғ сепманг. Гуноҳи сизнинг чекингизга тушиб қолади. Бугун билим олиш, янги ҳунар эгаллаш йўлидаги ҳаракатлар жуда омадли кечади. Яқинда янги ишга жойлашган бўлсангиз, кунингиз муваффақиятли кечади. Кечқурун пулнинг ўзи сизни қидириб келади, хурсанд бўлаверинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугун ўта жиддий, меҳнатсевар бўлишингизни маслаҳат беришмоқда. Шахсий муаммоларингизни бировлар ёрдамига таянмасдан, ўзингиз бартараф этинг. Агар хатоларга йўл қўйишни истамасангиз, қалбингизга қулоқ тутинг. У сизга тўғри йўлни албатта кўрсатади. Кечқурун яқин дўстлар билан мулоқот қилишингиз мумкин. Молиявий масалада қариндошларингиз ёрдам қўлини чўзишмоқчи. Соғлиқни эҳтиётланг, асабларни уринтирманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
19 июн куни дам олиш, табиат қўйнига чиқиб ҳаво алмаштириш жуда фойдали бўлади. Фақат йўлларда эҳтиёт бўлинг, шахсий автомобилингиз бўлса, эҳтиёткорликни юз баробар оширинг. Оиласизлар кун давомида романтик кайфиятда бўлишлари кутилмоқда. Сизни қизиқарли, янги танишувлар кутади. Иш масаласида шошма-шошарликка йўл қўйманг. Асабни асранг. Соғлиқ дарз кетиши ҳам кўпинча асаббузарликлар билан боғлиқ бўлади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кун бўйи қизиқарли учрашувлар, вазиятлар, ёқимли лаҳзалар сизга ҳамроҳлик қилиши кутилади. Ишда қайсидир ҳамкасбингиз билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Харидлар, хизмат сафарига чиқиш, аёллар учун гўзаллик салонига бориш бугун жуда хайрли кечади. Раҳбарият билан муносабатларда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Имкон топсангиз, улардан сал нарироқ ҳам юра қолинг, шуниси тинч.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 июн куни оила қурмаганлар барча кўринишдаги учрашувларни бекор қилганлари маъқул. Бугун сизга романтика дўстлик қилмайдиган бўлиб турибди. Бунга саломатлигингиз панд бериши сабаб бўлиши мумкин. Спорт билан ҳам шуғулланмай туринг. Меваларни ювмасдан, қандайлигини суриштирмасдан еманг. Тушдан кейин сизга қўшимча даромадли иш таклиф этишади. Кечқурун бу ишнинг даромадини кўрасиз. Жуфтингизга нисбатан адолатли бўлинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун ҳар бир ишни ёлғиз ўзингиз бажаринг, жамоавий тарзда ишлаш бугун сизга омад келтирмайди. Аксинча, ёлғизликда ишласангиз, даромади ҳам яхши бўлади. Ижодкор бўлсангиз, бугун янги асарлар ғоя ва мазмуни хаёлингизни чулғаши мумкин. Оиласизлар яқинда ким биландир танишган бўлишса, ундан кўп нарса кутишлари нотўғри. Сиз танишганингизни олдин яхшилаб ўрганинг, синанг, ана шунда ниманидир кутсангиз ярашади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
19 июн куни ҳар қандай вазиятни ўзингиз бошқаришингизга тўғри келади. Бу ишда дўстлар, яқинлар кўмаги асқота олмайди. Жаҳд ўти беихтиёр тинчингизни ўғирлай бошласа, ундан қутулишнинг йўли битта. Спортзалга боринг-да, аламдан чиққунча ўзингиз ёқтирган спорт тури билан шуғулланинг. Шу баҳонада барча ғуборлар чиқиб кетади. Тижоратчи бўлсангиз, бугун даромаднинг чўғи камроқ бўлиши мумкин. Худонинг куни-да!

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 19 июнь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..