11:38 / 22.06.2017
8 652

Ҳурматли эр! Cенинг тор феълингга сабр қилиб яшаётган аёлинг ҳақида нималарни биласан?

Ҳурматли эр! Cенинг тор феълингга сабр қилиб яшаётган аёлинг ҳақида нималарни биласан?
Сизга қайсидир иши ёқмай, кўнглингизни ранжиётган аёл, сизнинг бир қанча “ажойиб фазилатларингиз”га САБР қилиб келаётганди!
Сиз уни арзимаган хатоси сабаб, аста-секин ЁМОН кўра бошлаган аёл, жонингизданда ортиқ яхши кўрадиган ўғил-қизларингизнинг ОНАСИ!
Сизга ёмонлиги бўлмаган, сиз ёмон кўрадиган ота-онанинг жигарбанди сизнинг ота-онангиз атрофида ГИР АЙЛАНИБ, парвона бўлган ҳам ўша АЁЛ!

Сиз кўчада ҳаёни оёқ остига ташлаб, миллийлигимизни унутиб Европага тақлид қилиб кийинган аёллардан кўз УЗОЛМАЙ қолганингизда, ИФФАТ ва ИЙМОНИНИ сақлаб, сизнинг шаънингизга гард юқтирмайдиган ҳам ўша сизнинг АЁЛингиз!
Сиз кўчада баъзи болаларнинг билиб ёки билмай қилган одобсизлигидан ранжиб, ўзингизга-ўзингиз ғулдираб гапирганингизда, уйда шириндан-шакар фарзандларингизни ўзлигимизнинг асл миллий одоб-ахлоқ булоғидан суғорган хам ўша МУНИС АЁЛ!
Сиз унинг нимани яхши кўришини ўйлаб ҳам кўрмаганингизда, сизнинг яхши кўрадиган нарсаларингизнинг рўйхатини «ЁДДАН» санаб берадиган хам ўша!

Сиз кўчада ўзингизни ўйлаб ошна-оғайнилар билан чойхонада паловхўрлик қилиб ўтирганингизда, сизни уйда КУТИБ, нималарни яхши кўришингизга қараб ТАОМ тайёрлаган хам ўша!
Сиз рўзғорнинг ками ҳақида ўйлашга вақт топа олмаганингизда, маошингизни бир ойдан иккинчисига ТЕЖАБ етказадиган хам ўша аёл!
Сиз кўча ва ишхонанинг ташвишидан чарчаб, уйга келганингизда уни сизга роҳат масканига айлантирган ҳам ўша аёл!

Сиз тирикчилик илинжида уйингизни тарк этганингизда, уйингиз ва ҳурмат-эътиборингизни, молу-давлатингизни САҚЛАГАН ҳам ўша аёл!
Сизнинг кўчада эр бўлиб, кўкрак кериб юришингиз сабаби ҳам ўша аёл!
Сизга Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати ёғилсин, эй МУНИС АЁЛЛАР!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳурматли эр! Cенинг тор феълингга сабр қилиб яшаётган аёлинг ҳақида нималарни биласан?