Кутилмаган вазиятларда қўл келадиган энг муҳим тезкор рақамлар рўйхати

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Кутилмаган вазиятларда электр, газ, сув ёки иситиш тизимидаги носозликлар юзага келса, 1055, 104, 1054 ҳамда 1347 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.
- Инсон ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид туғилганда эса ёнғин хавфсизлиги (101), ички ишлар органлари (102), тез тиббий ёрдам (103) ва ФВВ қутқарув хизмати (1050) рақамларига қўнғироқ қилиш зарур.
Кундалик ҳаётда кутилмаган авария ҳолатлари, электр тармоғидаги узилишлар, газ босимининг пасайиши ёки сув таъминотидаги носозликлар ҳар биримизнинг хонадонимизда учраб туриши табиий. Бундай вазиятларда қайси идорага мурожаат қилишни билмай вақт йўқотмаслик учун керакли телефон рақамларини олдиндан сақлаб қўйиш жуда муҳимдир.
Фавқулодда хизматлар ва коммунал муаммоларни тезкор ҳал этиш учун мўлжалланган асосий қисқа рақамлар рўйхатини тақдим этамиз.
Коммунал соҳа ва маиший муаммолар бўйича рақамлар
Уйингизда коммунал тизимлар билан боғлиқ носозлик юзага келганда қуйидаги манзилларга боғланинг:
1055 — Барча турдаги коммунал муаммолар бўйича ягона диспетчерлик хизмати;
1154 ёки Telegram орқали @het_admin — Электр таъминотидаги узилишлар, трансформатор носозликлари ва чироқ ўчиши масалалари бўйича («Ҳудудий электр тармоқлари»);
104 — Авариявий газ хизмати (газ ҳиди сезилганда ёки таъминот узилганда);
1054 — Ичимлик суви таъминоти («Сувсоз» / «Ўзсувтаъминот») тизими;
1347 — Иситиш тизими (отопление) ва иссиқ сув таъминотидаги муаммолар учун.
Фавқулодда вазиятлар ва хавфсизлик хизматлари
Инсон ҳаёти, саломатлиги ва хавфсизлигига таҳдид туғилганда қўнғироқ қилинадиган асосий тармоқлар:
101 — Ёнғин хавфсизлиги хизмати;
102 — Ички ишлар органлари (милиция / полиция);
103 — Тез тиббий ёрдам хизмати;
1050 — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) қутқарув хизмати (қулфланиб қолган эшиклар, табиий офатлар ва қутқарув амалиётлари учун).
Кундалик маълумот ва дори-дармон излаш
Ҳаётий зарурат туғилганда фойдали бўладиган қўшимча хизматлар:
1069 ёки (78) 140-19-19 — Керакли дори воситалари мавжудлигини ва энг яқин дорихоналарни тезкор қидириш маълумотномаси;
1001 — Расмий об-ҳаво маълумотларини олиш хизмати.
Ушбу рўйхатни телефонингиз хотирасига сақлаб қўйиш ёки оила аъзоларингиз билан бўлишиш кутилмаган вазиятларда ортиқча асаббузарликларнинг олдини олади ва муаммони зудлик билан бартараф этишга кўмак беради.































Изоҳлар 0
…