17:10 / 10.08.2017
6 547

Ҳаддан ташқари кўп ишлаб юбормаслик учун нима қилиш керак? Эрнест Хемингуэйнинг сири

Ҳаддан ташқари кўп ишлаб юбормаслик учун нима қилиш керак? Эрнест Хемингуэйнинг сири
Машҳур ёзувчи ва адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Эрнест Хемингуэйнинг маслаҳати сизни меҳнат ҳовуридан тушириб, вақтида тўхташингизга ёрдам беради.

Бир куни Эрнест Хемингуэй унга ишлашда ёрдам берадиган асосий сир билан бўлишди:

Жараён енгил кечаётган вақтда доим тўхтанг. Эртаси куни ишга қайтиб бормагунингизча иш ҳақида ўйламанг ва хавотирланманг. Сизнинг ост онгингиз бу вақт ичида ишлайди. Аммо сиз иш ҳақида онгли тарзда ўйласангиз, уни нобуд қиласиз. Миянгиз эса иш бошлангунича чарчаб қолади.


Эрнест Хемингуэй

Нима учун тўхташ керак?

Сиз ишни бажаришингиз керак, чунки белгиланган муддат бор. Сиз ишлайверасиз, ишлайверасиз, ишлайверасиз… Сиз битта фикр билан ухлаб, шу фикр билан уйғонасиз. Бошингиз билан ишга шўнғийсиз, бу эса тескари натижага олиб келади. Сиз барчасини юрагингизга яқин оласиз. Сиз иш билан қўшилиб пайваста бўлиб кетасиз. Уни уйга олиб келиб, унинг шахсий ҳаётингизга кириб боришига йўл қўйиб берасиз. Қўл ва оёқларингизни боғлаб ташлайсиз.

Жараён енгил кечаётган вақтда тўхтанг

«Яна бир соат ишлаб олай, яна бир нечта топшириқларни бажариб қўяй», — деган фикрни тез-тез бошингиздан ўтказиб турасизми? Тўхтанг. Бундай қилманг. Бу ишларнинг барчасини эртагага қолдиринг. Меъёридан кўп ишлаб юборманг. Эртага учун ҳам иш қолдиринг ахир.

Иш ҳақида ўйлашни қандай бас қилиш мумкин?

Хемингуэйдан у иш ҳақида хавотир олмасликка қандай эришгани ҳақида сўрашганида, шундай жавоб берган:

Бу ҳақда ўйламанг, тамом-вассалом. Иш ҳақидаги ўйларга барҳам беринг. Диққатингизни бошқа нарсага қайта йўналтиришни ўрганинг.


Нима биландир чалғинг. Медитация, китоб ўқиш, югуриш — усулни ўзингиз танланг. Нимадир устида бош қотиришдан маъно йўқми? Демак бунга куч ҳам сарфлаб ўтирманг.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳаддан ташқари кўп ишлаб юбормаслик учун нима қилиш керак? Эрнест Хемингуэйнинг сири