19:41 / 10.08.2017
15 160

Табиат қўйнида кўпроқ вақт ўтказиш учун 6 та сабаб

Табиат қўйнида кўпроқ вақт ўтказиш учун 6 та сабаб
Табиат қўйнида бўлиш ҳаракатсиз яшаш тарзи билан боғлиқ кўплаб касалликларнинг олдини олиши мумкин.

1. Бу яллиғланиш даражасини пасайтиради

Яллиғланиш аутоиммун бузилишлар, ичак касалликлари, депрессия ва саратон касалликлари билан боғланган. Олимлар ўрмонда сайр қилишдан сўнг ёшларнинг ҳам, қариларнинг ҳам организмларида яллиғланиш даражаси пасайишини исботлади.

2. Бу депрессия ва хавотирлик ҳисси билан курашишда ёрдам беради

Ўрмонда сайр қилиш хавотирликни ва ёмон кайфиятни камайтиради. Айниқса, сайр қилиш вақтида сув бўйида бўлиш ижобий самарани кучайтиради. Шунингдек табиат қўйнида спорт билан шуғулланиш ҳам жуда фойдали.

3. Бу кўриш қобилияти учун фойдали

Олимлар, табиат қўйнида дам олиш болаларда узоқни яхши кўролмасликнинг пайдо бўлиш хавфини камайтиришини аниқладил.

4. Бу диққатни бир жойга тўплашни яхшилайди

Сайр қилишлар ҳатто диққат етишмовчилиги синдроми ва фаолликнинг сусайиши билан оғриган болаларга ҳам ёрдам беради. Тадқиқотлар натижаларига кўра, боғда сайр қилганларидан 20 дақиқа кейин уларнинг диққатларини жамлаш осонлашгани маълум бўлди.

5. Бу қон босимини пасайтиради

Япон тадқиқотчилари ўрмонда сайр қилиш нафақат стресс гормони миқдорини 15 фоизга камайтиришини, балки қон босимини ҳам пасайтиришини аниқлади.

6. Бу саратоннинг олдини олиши мумкин

Ҳозирча аниқ далиллар бўлмаса ҳам, дастлабки маълумотларга кўра табиат қўйнида, айниқса ўрмонда бўлиш саратонга қарши оқсилларнинг ишлаб чиқилишига ёрдам бериши аниқланди.

Шунингдек, япониялик олимлар кўплаб ўрмонлар бор жойларда яшовчи аҳоли ўртасида саратон касаллигидан ўлиш даражаси пастроқ эканлигини аниқлади.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Табиат қўйнида кўпроқ вақт ўтказиш учун 6 та сабаб