EPA кузатувчилари ўтказган ижтимоий сўровномасига кўра, АҚШ фуқароларининг 93% ҳафтанинг деярли барча кунлари диққинафас хона ичида кўп вақтини ўтказади. Бу натижа инсон соғлиғига салбий таъсир ўтказувчи асосий омиллардан бири нима эканлигини аниқ кўрсатиб бермоқда. Сўнгги марта сиз қачон ўрмон табиатида бўлдингиз?
Гап шундаки, япон маданиятида "shinrin-yoku" ("Ўрмон ёмғири" деган маънода) атамаси билан номланувчи медитация жараёни инсон ўзини бахтли ҳис этиш ёрдам берар экан. Соддароқ қилиб тушунтиргада, бу кўк дарахтлар қуршовида, ёввойи табиат овози келиб турган ўрмон масканларида вақт ўтказиш билан баробар бўлади.
"Ўрмон табиатида 15 дақиқа вақт сарфлаган киши тушкунлик ва ғамдан узоқ бўла бошлайди. Бу медитация тури юрак касалликларининг кескин камайишига олиб келади", дейди Окленд шифохонаси шифокори Нушин Разони.
"Ўрмон дарахтлари қуршовида бўлиш - инсониятга табиат билан бир бутун жисм эканлигимизни ҳис этишга ёрдам беради. Ахир, биз атрофимизни қуршаб турган табиат билан ошуфта қалб эгаларимиз, уни тушунишга ҳаракат қилиш кишига завқ бағишлайди", деб фикр билдирган Сан-Францискодаги "Ўрмон ёмғири" клуби асосчиси Жулия Плевин.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди