18:00 / 20.08.2017
6 349

Ҳамкасблар билан гап сотиш нима учун фойдали

Ҳамкасблар билан гап сотиш нима учун фойдали
Олимларнинг аниқлашича, ҳамкасблар билан иш вақтида гаплашиш аслида ҳалақит бермайди, балки ишга ижобий таъсир кўрсатади.

Бу мияга яхши таъсир кўрсатади

Мичиган университети олимлари қизиқ тажриба ўтказишди. Унинг иштирокчилари икки гуруҳга ажратилди. Биринчи гуруҳдагилар 10 дақиқа давомида бир-бирлари билан танишишлари керак бўлди. Иккинчи гуруҳдагилардан эса маълум мавзулар доирасида баҳслашиш сўралди. Шундан сўнг иккита гуруҳга ҳал қилиш учун масалалар берилди.

Масалаларни ҳал қилишда эса биринчи гуруҳдагилар, яъни шунчаки бир-бири билан танишганлар яхшироқ натижа қайд этишди. Уларнинг миясида ҳал қилиш функцияси ошганлиги кўринган. Миядаги бу жараёнлар лойиҳалаш, жамлаш, вазифаларни белгилаш ва ҳатто ташкил қилиш учун жавоб беради. Бошқа сўз билан айтганда, шу қобилиятлар бизнинг ишлашимизда ёрдам беради.

Бу ишдан роҳатланишга сабаб бўлади

Ўтказилган сўровномага кўра, 89 фоиз иштирокчилар ҳамкасблар билан суҳбат қуриш — яшаш шароитига яхши таъсир қилади, деб ҳисоблайди. Шунингдек, аниқланишича: бирор ходимнинг ишда битта дўсти бўлса ҳам, бу уни компания билан боғлайди ва шу ишда қолишига сабаб бўлади.

Ҳамма нарса ўзаро тушунишда. Ходим ҳамкасблари билан гаплашиб, улар билан ўзаро ишончни оширади ҳамда ишга оди фикр ва ғояларини таклиф қилишдан тортинмайдиган бўлади. Бунда у ўзини ноқулай ҳис қилмайди.

Ҳамкасблар билан суҳбатни қизиқарли қилиш
  1. Эришган ютуқлар билан бўлишинг: янги шартномалар, тугатилган ишлар, иш юбилейлари. Уларни биргаликда нишонлаш ёки ҳаттоки, бу ҳақда гаплашиш ҳамкасбларни яқинлаштиради. Шунда, ютуқдан қувонч ҳам кўпроқ бўлади;
  2. Ҳамкасблар билан бирга тушлик қилинг. Баъзан фақатгина ошхона кўрадиган кишингиз билан гаплашиш ҳам янги идеялар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳамма биргаликда, бир стол атрофида тушлик қилгани яхши;
  3. Ҳамкасблар билан онлайн мулоқот қиладиган бўлсангиз, расмий мулоқотдан қочинг. Расмлар, ГИФлар ва қизиқ матнлар — буларнинг бари эркин гаплашиш ва кайфиятни кўтаришга ҳам сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳамкасблар билан гап сотиш нима учун фойдали