20:39 / 01.09.2017
10 322

Қандай қилиб мияни ижобий фикрлашга мажбурлаш мумкин?

Қандай қилиб мияни ижобий фикрлашга мажбурлаш мумкин?
Ёмон хаёллардан қутулиш анча қийин бўлади. Бу диққатни бир жойга тўплаш ва машқлар бажаришни талаб қилади. Лекин ижобий фикрлашга йўналтиришга ёрдам берувчи бир неча усуллар бор.

Мия бизга ёмон хотираларни ва оғир тажрибани унутишга йўл қўймайди. Бу билан у бизни ўтмишдаги хатоларни такрорлашдан ҳимоя қилмоқчи бўлади. Лекин салбий фикрлар яхши нарсаларни кўришга, ҳар бир кун учун қувонишга ва бахтли яшашга имкон бермайди.

Ижобий фикрлашга ўрганиш учун қуйидаги усулларни синаб кўринг.

Ўзингизни салбий фикрлар бошқаришига йўл қўйманг

Ўз салбий ҳиссиётларингизни озод қилинг. Унга куч-қудратингизни тўхтатиб туришига ва сизни пастга тортишига йўл берманг. Ўз ақлингизни назорат қилинг. Ўзингизнинг қайғули ҳолатингизни ва салбий фикрлаётганингизни сезсангиз, диққатингизни бошқа яхшироқ нарсаларга йўналтиринг. Сизга қувонч бағишлайдиган нарсаларни эсланг.

Эвазига кўпроқ олиш учун кўпроқ фидо қилинг

Биз бошқаларга қанчалик марҳаматли бўлсак, ўзимиз шунчалик бахтлироқ бўламиз. Кимгадир унчалик катта бўлмаган совға беринг ёки уни мақтанг, бегона кишига бир пиёла чой сотиб олинг ёки ёрдам беринг. Одамлар сиздан миннатдор бўлишади ва бу сизга қувват бағишлайди.

Айни лаҳзалардан завқланинг

Фикрларни бутунлай қайта дастурлаш учун ҳар бир кунингизни ижобий ҳиссиётларга тўлдириш керак. Шу ерда ва бугунги кун билан яшанг. Ўтмиш билан эмас. Эртанги кун билан эмас. Ва ҳатто олдинда турган таътил билан ҳам эмас.

Қуйидаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг:

Ҳозирнинг ўзида нимадан миннатдорман?

Ҳозирнинг ўзида қувончлироқ ва қувноқроқ бўлиш учун мен нима қила оламан?

Ҳозирнинг ўзида ўз севгим ва миннатдорчилигимни қандай намойиш қила оламан?

Ҳозирнинг ўзида бошқа одамни қандай бахтли қила оламан?

Сиз ўз фикрларингизни назорат қилишни ўрганишингиз билан мия бунга кўникади, шунда ижобий фикрлаш сиз учун табиий ҳолатга айланади.

Манба: «Daryo.uz»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай қилиб мияни ижобий фикрлашга мажбурлаш мумкин?