Кўпчилигимиз жуда кўп вақтимизни ишда ўтказамиз. Шу боис, роҳатланиб ишлаш ҳаётимиздан қониқишимиз учун муҳим сабаб ҳисобланади. Бундан ташқари карерамиз ва ҳар кунлик меҳнаткашлигимиз ҳам шунга боғлиқ. Ишингиздан роҳатлансангиз — омадингиз бор экан, акс ҳолда-чи? Бундай вазиятда нима қилиш керак:
Ким айбдор?
Раҳбарингиз ва иш берувчи сизга зўр иш муҳити, зарур қўллаб-қувватлаш, ишдан қониқиш ҳосил қилиш учун маъсулиятни ўз зиммасига олганда ҳам, якуний натижа барибир ўзингизга боғлиқ. Шунда, бунинг учун жавобгарликни ўз зиммангизга олишга тайёрмисиз?
Қилаётган ишингизни нима учу қиляпсиз?
Кўпчилик ходимлар фақатгина пул учун ишлашмайди. Умумий қилинаётган иш учун ўз ҳиссасини қўшиш — ҳар бир ходим учун жуда муҳим.
Балки, компаниянинг энг катта мақсадларини англаб етиш сиз учун айнан керак нарсадир. Ўйлаб кўринг, иш учун сиз нега керак? Жамоага қўшилгач, нима қила олишга улгурдингиз? Энди кенгроқ ўйлаймиз, ишга келиб ҳар кун қиладиганларингиз, компания энг катта мақсадларига эришиши учун қандай ёрдам беради?
Фақат сизнинг ўзингизда буни амалга ошириш имконияти мавжуд. Бошқа ҳеч ким қила олмайди. Агар сиз компаниянинг катта мақсадларини англаб етиб, ҳар кун қиладиган ишларингиз унга етакласа, шунда ишингиздан қониқиш ҳосил қиласи. Бу шунчаки бирор янги нарсаларни ўрганишни бошлаш ҳам бўлиши мумкин.
Дейлик сиз дастурчисиз ва чет тилини билмайсиз, лекин компания чет эл билан ишлашни хоҳлайди. Шу вазиятда узоқ муддатда бўлса ҳам чет тилини ҳар кун ўрганишни бошласангиз, бунда компания учун ўз ҳиссангизни қўшаётганингизни сеза бошлайсиз ва тил ўрганишингиз ҳамда яшашингиз ҳам завқли бўлади.
Мақсад ва вазифаларингизни йодда сақланг
Кундалик юмушларингиз билан қисқа ва узоқ муддатли карерангизга қандай ўзгаришлар қила оласиз? Масалан, қандайдир ишни амалга оширсангиз, у келажак карерангизга фойда келтириши мумкин. Дейлик, бирор катта мижоз билан шартнома имзолаш ва уни амалга ошириш — резюменгизни яхшигина безайди. Шу билан бирга иш жараёнида танишиладиган янги одамлар ҳам келажак алоқалар учун қўл келади.
Бирор янги нарсаларни ўрганинг
Упскиллинг (иш қобилиятларини ошириш) — бу карерада кўтарилиш, ишдан роҳатланиш учун тўғри йўл. Ишингизда сизга энг ёқадиган нарса нима? Ундаги билимларингизни кенгайтириш мумкинми?
Ўрганишнинг жуда кўплаб турлари мавжуд. Раҳбарингиз билан бирор курсда ўқишни маслаҳатлашиб кўришингиз, мақолаларни ўқиб боришингиз, китоблар ўқиш ёки онлайн видео-дарслар томоша қилиш, вебинарларда қатнашишингиз мумкин. Шундай қилиб, жуда қисқа муддатда янги билимларингиз ишга бўлган муҳаббатингизни ошираётганини ҳис қиласиз.
Янги мақсадлар қўйинг
Одатий ишдан чарчаган бўлсангиз, янги имкониятлар изланг. Раҳбарингиздан янги вазифалар ёки лойиҳалар беришини сўранг. Улар сизни комфорт ҳудудингиздан чиқара олсин.
Комфорт ҳудуд — бу кишининг одатий ишларга ўрганиб қолиши, олаётган даромади ўзига етарли бўлиши ва бу унга ёқиши. Агар шу ҳудуддан чиқиб, қийинчиликларга бардош бера олсангиз, янги марраларга эришасиз. Масалан, кўпроқ даромад топиш мумкин бўлади. Бизнесда катта ишлар шу ҳудуддан чиққанда, амалга ошади.
Негатив вазиятлардан узоқроқ бўлинг
Агар ҳамкасбларингиз ёки умуман тарофингизда негатив фикрли, жанжалкаш, сизга ёмон таъсир қиладиган одамлар бўлса, улардан узоқроқ бўлинг. Уларнинг гапи ёки қилган иши сизнинг мақсадларингизни синдириши мумкин. Агар узоқроқ юриш иложи бўлмаса, профессионал бўлинг, руҳан тайёрланиб, негатив фикрларни ўзингизга яқинлаштирманг.
Иш ва турмуш ўртасида баланс ҳосил қилинг
Агар ишдан ўз вақтида кета олмасангиз ёки тунда, дам олиш кунларида ҳам ундаги муаммолар ҳақида ўйлайверсангиз, ишингиздан роҳаланмаслигингиз табиий. Иш ва ундан ташқари ҳаётни балансга келтиришга ҳаракат қилинг.
Ишдалигингизда неча соат фойдали бўлишингиз ҳақида ўйлаб кўринг, агар кўп вақт бекорга кетаётган ва оғирлик қилаётган бўлса, раҳбарият билан гаплашиш ва сизнинг ишдан чарчаб қолаётганингиз ёки фойдасиз иш вақти ҳеч бир томонга яхшилик олиб келмаслигини тушунтиринг.
Хулоса қилиб айтганда, қанчалик керакли ходимлигингиз ва иш вақтингизга назар солинг, ишда руҳлантирадиган вазиятларни топинг ва бирор янги нарсани синаб кўришдан қўрқманг.
Манба: Like it “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади