Кўпчилик одамлар учун эрта туриш ҳар доим жуда машаққатли кечади. Энг бошида боғчага, кейин мактабга, кейин университетга ва кейин эса ишга эрта уйғониш заруриятини эсланг. Худди бутун умр лаънати будильник дам олишга қўймасдан орқамиздан қувиб юргандек.
Лекин аслида, эрта туриш — ташвиш эмас, балки бахт. Эрта туришга одатланган одам ўзини янада муваффақиятлироқ, сермаҳсулроқ сезади ва кўпроқ нарсаларни қилишга улгуриши мумкин.
Биз сиз учун эрталаб соат 4 да уйғонишга ва муваффақиятли одам бўлишга ёрдам берадиган бир неча маслаҳатларни тўпладик.
Бу нима учун керак?
Аслини олганда, ўзингиз учун бу саволга аниқ жавоб топмагунингизча эрта тура олмайсиз.
Аниқ мақсадингиз бўлса ва нимани нима учун қилиш кераклигини аниқ билсангиз, муаммосиз эрталаб соат 4 да тура оласиз.
Бу нима учун муҳим?
Эътибор қаратиш ва маҳсулдорлик — ҳар қандай одамнинг юксалиши учун зарурий шартлар. Афсуски, айнан улар ўсиш учун энг қийин сифатлар ҳисобланади. Эрта туришлар сизни интизомга, у эса ўз навбатида мослашиб олишга ўргатади. Бу икки малака билан сиз кўзлаган мақсадингизга бемалол эришасиз.
Эрталаб нима қилиш керак?
Режалаштириш — янги тартибда фаолият кўрсатишга ўтишнинг муҳим қисми. Эрталаб учун қатъий ва аниқ жадвал тузинг: қачон турасиз, аввал нима қиласиз — машқ, ёки ювиниш, қайси ишлар биринчи ўринда, қайсиларини эса кейинга қолдириш мумкин.
Секин, лекин ишончли
Янги тартибга дарров ўтишга уринманг. Агар сиз бир неча йиллар давомида кеч соат 1 да ётган ва эрталаб соат 9 да турган бўлсангиз, бирдан тартибингизни ўзгартириш осон бўлмайди.
Аста-секинлик билан ўзингизни янги тартибга ўргатиб боринг: ҳар куни 10-15 дақиқадан эртароқ туришга одатланинг.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар