18:49 / 16.09.2017
5 477

Нима учун айнан мунтазам ҳаракатлар самаралар келтиради?

Нима учун айнан мунтазам ҳаракатлар самаралар келтиради?
Ишбилармон Аркадий Морейнис Facebook’даги саҳифасида нима учун айнан мунтазам ҳаракатлар самаралар келтириши ҳақида ёзган.

Мунтазамлик доимий мотивацияга бўлган заруриятни камайтиради

Агар эрталаб фитнес-клубга бориш одатга айланиб қолса, унда ҳар доим у ерга бормаслик ҳақидаги ўзингиз қилган баҳоналарга эътироз ўйлаб топиш керак бўлмайди. Агар қандайдир ҳаракат бизнес-жараёнга айланиб қолса, унда ҳар гал ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам нима учун бу ишни белгиланган муддатда қилиш кераклигига ишонтиришга ҳожат қолмайди.

Мунтазамлик янги имкониятларни яратади

Биз бирон-бир иш билан мунтазам равишда шуғуллансак, мавзуга чуқурроқ кириб кетамиз ва фақат юзада турганларини топиш билангина чегараланиб қолмаймиз. Агар биз одамлар билан бирон-бир мавзуда ҳар доим мулоқот қилиб турсак, у ҳолда бизнинг манфаатларимизнинг бир-бирига тўғри келиш ва бирлашиш эҳтимоли кўпроқ бўлади.

Мунтазамлик яхшиланишга имкон беради

Бирон иш билан доимий равишда шуғулланиш билан биз бу ишни тезроқ ва сифатлироқ қилишга ёрдам берадиган керакли малакаларга эга бўламиз. Агар биз ниманидир мунтазам равишда бажарсак, у ҳолда ўз олдимизга 10 метр юқорига сакраш заруриятини эмас, балки бироз яхшироқ қилиш вазифасини қўйишимиз мумкин.

Мунтазамлик кумулятив самара беради

Ўз олдига мақсад қўйиш ва унга эришиш — бу бир марталик ютуқ. Агар биз мақсадга эришишдаги қаҳрамонликлар ўрнига ўз олдимизга тизим қурилиши вазифасини қўйсак, унда мунтазам равишда натижаларга эга бўламиз. Ҳар бир аниқ натижа қаҳрамонлик натижасидан кўра камроқ таассурот қолдириши мумкин. Лекин бу натижаларнинг йиғиндиси ҳар қандай алоҳида олинган қаҳрамонликлардан ошиб тушади.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун айнан мунтазам ҳаракатлар самаралар келтиради?