18:03 / 25.09.2017
4 990

Аралаштириш тавсия этилмайдиган 7 та жуфт маҳсулот

Ҳаттоки мактаб ўқувчиси ҳам бир вақтнинг ўзида сут ва сельдь балиғини истеъмол қилиш кутилмаган эффект бериши мумкин эканини яхши билади. Бироқ, бу жуфтликдан бошқа ҳам қатор маҳсулотлар борки, улар бир-бири билан унчалик “чиқишмайди”. Агарда, улар биргаликда истеъмол қилинса, овқатни хазм қилиш тизимидаги табиий жараёнларни бузиши ва инсонларнинг ўзларини ёмон ҳис қилишларига олиб келиши мумкин.

AdMe овқатланиш бўйича мутахассислар тавсияларини жиддий ўрганиб чиқди ҳамда бирга истеъмол қилинмаслиги лозим бўлган маҳсулотлар номини келтирди.

Бутерброд + қаҳва
Аралаштириш тавсия этилмайдиган 7 та жуфт маҳсулот
Вақт йўқлигида тез нонушта қилиб олиш, деганда, пишлоқли бутерброд ва қаҳва кўз ўнгимизга келади. Бунда пишлоқнинг барча фойдали хусусиятлари бир зумда йўқолади. Нонда бўлган оддий углеводлар кальцийнинг сингишига ҳамда асаб ва юрак-қон томир тизимига фойда келтиришига халақит беради. Эрийдиган қаҳва қўшиладиган бўлса, бу жараён умуман йўққа чиқади.

Маслаҳат: Агарда, бу “жуфтлик”дан бутунлай воз кечиш мушкул бўлса, ҳеч бўлмаса қаҳвани кўк чойга алмаштириш керак.

Помидор + бодринг

Помидор ва бодрингдан тайёрланган салат ёзги вақтда айниқса жуда оммабоп ва қарийб ҳар бир столда кўзга ташланади. Бироқ сўнгги тадқиқотларнинг кўрсатишича, бу сабзавотларни аралаштириш организмдаги биокимёвий реакцияларни бузади. Ортиқча тузлар, вақт ўтиши билан шишганлик пайдо бўлади, фойдали витаминлар эса тўла ҳажмда олинмайди.

Маслаҳат: Маҳсулотларни алоҳида истеъмол қилиш керак. Бугунги кечки овқатингизда помидор ва кўкатлардан тайёрланган салат бўлса, эртага бодринглардан фойдаланинг.

Картошка + гўшт

Уйда тайёрланган гўштли ёки котлетли картошкани барча яхши кўриб истеъмол қилади. Бироқ, бу организм учун жуда оғир бўлган “жуфтлик”дир. Крахмал (картошка) хазм қилиниши учун ишқорли, оқсил эса - кислотали муҳитни талаб қилади. Биргаликда улар ошқозонда жуда узоқ вақтга туриб қолади ҳамда турли ёқимсиз ҳолатларни беради: меъда (жиғилдон) қайнаши, кекириш, газлар ёки бошқа бузилишлар.

Маслаҳат: гўшт билан крахмали бўлмаган сабзавотлар: сарсабил, рангли карам, брокколи, яшил ловия, баргли кўкат, цукини яхши “чиқишади”.

Гречка + сут

Маржумак (гречка)да темир, сутда эса – кальций моддаси бор. Уларни бирлаштирса суперфойдали аралашма ҳосил бўладигандек гўё. Кўплар шундай қилишади ва нонушта ёки енгил кечки овқатни тайёрлашда айнан шу маҳсулотлардан фойдаланишади. Бироқ темир ва кальций “дўст” эмас ҳамда бир бирига хазм бўлишда халақит қилади. Биз гречка ва сутни бир вақтда истеъмол қилиб, уларнинг фойдали хусусиятларини йўқотамиз. Натижада организм биронта ҳам микроэлементни олмайди.

Маслаҳат: Сутли маҳсулотлар ва темир моддасига эга маҳсулотларни турли вақтларда истеъмол қилинг

Макаронлар + қийма

Қиймали макарондан ҳам юқоридаги сабаб туфайли воз кечган маъқул. Сўлакдаги темир птиалин ва амилаза ферментларини чиқаради, улар крахмалга ўхшаш углеводлар (вермишель)ни оддий шакарга бузиб ташлайди. Оқсилли маҳсулотлар (гўшт)нинг шакар қопламаси хавфли бирикмаларни келтириб чиқаради, улар диабет ва юрак-қон томир касалликларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Маслаҳат: Пастани алоҳида таом сифатида қабул қилиш ва буғдойнинг қаттиқ навларидан бўлган макарон + кўкатлар ҳамда зираворлардан тайёрланган қайлада тўхтаган маъқул.

Сутли маҳсулотлар + ананас

Нордон мевалар хазм қилишни секинлаштиради ҳамда эрталаб айниқса оғир “кетади”. Бундан ташқари, ананас таркибига ферментли комплекс киради – сутли маҳсулотлар билан биргаликда организмнинг заҳарланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган бромелайн.

Маслаҳат: Ананаснинг ўрнига баргак ёки қора олхўрини қўшиш лозим.

Сут + банан

Сут ва банандан ташкил топган “жуфтлик” тез тайёрланадиган ҳамда фойдали хусусиятларга ўта муккасидан кетганлар орасида машҳур бўлиб кетган. Бироқ бу маҳсулотларнинг ўзаро мос келиши бўйича баҳслар ҳали ҳам давом этаяпти. Мутахассисларнинг фикрича, барча мевалар, айниқса ширинларини бошқа таомлардан алоҳида истеъмол қилиш керак. Улар организмда узоқ вақт сақланиб қолади, хазм бўлиш жараёнини секинлаштиради. Сутни ҳам алоҳида истеъмол қилган маъқул.

Маслаҳат: Бананни асосий таомлар оралиғида истеъмол қилиш керак.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аралаштириш тавсия этилмайдиган 7 та жуфт маҳсулот