15:57 / 15.10.2017
11 390

Зарарли одатлардан қутулишнинг тезкор йўли

Зарарли одатлардан қутулишнинг тезкор йўли
Коинотда истиқомат қилаётган ҳар бир инсонда унинг ўзига ҳам яхши маълум бўлган зарарли одатлар мавжуд. Гарчи бундай зарарли одатлардан қутулишни истаганлар кўп бўлса ҳам, мақсаднинг бир ўзи билан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди. Бармоқларингизни шақирлатиш ёки тирноқ тишлаш каби одатларингиз ўзингизнинг ҳам ғашингизга тегар балки? Шунда бўлса бизда бунга чора бор!

1-қадам.
Кузатинг-чи, зарарли одатларингиз айнан қандай пайтда намоён бўлар экан? Балки асабийлашганингизда, балки ўйга толганингиздадир. Ҳар не қилса ҳам, ана шу ҳолат устидан назорат ўрнатишингиз керак. Одатни пайдо қилувчи вазиятни теран англамай туриб, унинг ўзидан ҳам қутулолмайсиз.

2-қадам.
Кундалик тутинг. Бу нафақат зарарли одатлардан қутулиш, балки бошқа турдаги ривожланишлар учун ҳам жуда зарур. Эришилган ютуқларни ёзиб борсангиз, ундан ҳам каттароқ муваффақиятлар томон одим ташлагингиз келаверади.
Кундаликни бир ҳафта давомида мунтазам равишда тўлдириб боринг. Кейинги ҳафтада эса бу ҳол ўз-ўзидан кўникиш ҳиссини ҳосил қилади.

3-қадам.
Зарарли одатларингизни бошқа турдаги жараёнга алмаштириб кўришингиз ҳам мумкин. Тирноқ тишлаш одатидан сақич ёрдамида қутулганлар талайгина. Бармоқларини шақирлатадиганлар эса одат “ҳуруж қилган” пайтлари кийим енгини ушлаб туриш, бармоқлар билан бирор тасвир чизиш каби кўринишда ҳаёлни чалғитиб туришлари керак.

Ҳа айтгандай, дунёда зарарли одатлардан ҳалос бўлиш ва ўзгаришни истаганлар учун синалган усул мавжуд. Ушбу усул “Ўзгаришлар билагузуги” деб номланади. Бунинг учун билагингизга резинка тақиб оласиз ва зарарли одатга бўш келганингизда резинкани иккинчи билакка олиб ўтасиз. Токи резинка бир билагингизда 21 кун давомида тургунича жараённи такрорлашдан тўхтамайсиз. 21 кундан кейин эса ўзгаришлар одатий тус олади. Ана шунақа!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Зарарли одатлардан қутулишнинг тезкор йўли