Бугунги кунда деярли ҳар бир хонадонда компьютер бор десак хато бўлмайди. Унинг кўп йиллар давомида хизмат қилиши эса том маънода тозалаш ишларига ҳам бевосита боғлиқдир.
1. Ҳар қандай замонавий компьютер мониторида шуълаларга қарши махсус қоплама ўрнатилган бўлиб, уни спиртли воситалар билан тозалаш экран юзасида турли ёриқларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бу борада махсус дўконларда сотиладиган, компьютер учун мўлжалланган восита ҳарид қилиш энг мақбул йўл ҳисобланади.
2. Мониторни тозалаш учун уй шароитида махсус усуллар ҳам бор. Бунинг учун мониторни аввал совунли сувга ботирилган, сўнг қуруқ ва тоза латтада артиб олиш мумкин. Бу мақсадда болалар совунидан фойдаланган яхшироқ.
3. Қоғоз салфеткани намлаб, экранни артганингиздан кейин (қаттиқ босиб артиш ярамайди) устидан қуруқ салфеткада ҳам тозалаб олинг.
4. Монитор юзасида кетиши қийин бўлган доғлар пайдо бўлмаслиги учун унга бармоқ билан тегинманг.
5. Компьютерни салқин, иситиш тизимларидан узоқроқ ва қуёш нури тўғридан-тўғри тушмайдиган ерга жойлаштирган маъқул. Ҳаддан ортиқ иссиқ ҳарорат монитор ҳамда компьютернинг ички қисмларига зарар етказиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...