ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
Кўпчилик қўй буржи вакиллари эски 2017 йилни кўзларида ёш билан кузатишади. Чунки сизга 2017 йил ҳар жабҳада муваффақиятлар, ёқимли лаҳзаларни ҳадя этди. Аммо 2018 йил — Сариқ замин ит йили ҳам сизни ранжитмоқчи эмас, ишонаверинг. У ҳали бошланмай туриб сиз учун кутилмаган совғалар, ишқий саргузаштлар ва мўмай даромад ваъда қилмоқда. Агар сиз 2018 йилга чин дилдан ишонсангиз, шундай ишонч билан уни қарши олсангиз, энг эзгу орзуларингиз ҳақиқатга айланади.
Феврал ойига қадар эски йил вазиятни назорат қила боради. Шунинг учун қўй буржида таваллуд топганлар хотиржамлик билан бошлаган ишларини давом эттиришлари тавсия этилади. Март ойидан эса астойдил янги ишларни бажаришга киришишингиз лозим бўлади. Фақат дангасалик қилманг. Сариқ ит йили дангасаларни сира хуш кўрмайди.
Барчага маълумки, ит жуда содда ва меҳрибон, жонкуяр, садоқатли жонивор. Демак, сиз қайси соҳада фаолият юритманг, рақобатчиларга қарши кескин кураш олиб борсангиз бўлади. Ғалаба сиз томонда бўлади. Санъат, ижод ва бунёдкорликдаги истеъдодингизни барчага кўрсатиб қўйиш учун бир олам имкониятлар яратиб берилади. Кўпчилик қўй буржида туғилганлар ўз бизнесини бошлаши кутилади. Кимлардир шоирликка ҳаваси ортиб жуда ажойиб сатрларни қоғозга тушира бошлайди. Тадбиркорликни эндигина, ит йилида бошлаганлар ёз аввалига келиб янги-янги ҳамкорлар билан фойдали шартномаларни имзолай бошлашади.
Қўй буржи вакили 2018 йили муҳаббат денгизида беармон сузиши кутилмоқда. Шундай экан, ҳали оила қурмаганлар бўлғуси умр йўлдошини албатта шу йили топади. Сиз чексиз орзулар ва эҳтиросларга тўлиб-тошасиз. Баъзилар яқин ўтмишда муносабатни узган суюкли инсони билан бошқатдан муносабат боғлайди. Бу муносабат эса жуда мустаҳкам кечиши кутилмоқда. Асосийси, фақат ҳис-туйғуларга асир бўлган ҳолда иш тутиб қўймасангиз бас. Чунки баъзилар туйғу таъсирида алданиб, чув тушиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.
Кузга қадар қўй буржи вакилларининг йўлида жиддий муаммолар кўндаланг бўлмайди. Пулга ҳам сиз зориқиш сезмайсиз. Ит йили сизга шундай молиявий тўкинлик ваъда қилмоқдаки, бу пуллар билан Марсга учсангиз ҳам ярашади.
Қиш мавсумида ҳам сизни бир талай муваффақиятлар кутади. Пулдан, иссиқ кийимлардан қийналмайсиз.
2018 йил давомида уй-жойни кенгайтириш, шароитни яхшилаш бобида миянгизга ажойиб ғоялар қуйилиб келиши кутилади. Лекин қайсар бўлсангиз, бу йил сиз учун енгил кечмаслиги мумкин. Яхшиси, вазиятга қараб иш тутинг, ўзгаларнинг фикрлари билан ҳам ҳисоблашинг. Янги танишувларга жиддий ёндашинг.
Ёз ўтгач, кўпчилик қўй буржида туғилганларнинг даромадига даромад қўшилади, баъзилар юқори лавозимларга эгалик қилади.
МУҲАББАТИ
Агар оила қурмаганлар эски йилда ким биландир шунчаки дўстлик ришталарини боғлаган бўлса, 2018 йили бу муҳаббатга айланиши мумкин. Фақат эмоцияни, жаҳлни жиловлай олишингиз керак. Бу икки нарса танлаганингиз билан жанжаллашиб қолишингизга сабаб бўлиши мумкин. Яқинларингизнинг ҳолидан хабар олиб, уларга ҳам меҳр кўрсатишдан тийилманг.
2018 йили айрим дўстларимиз жуфти ёки танлагани билан муносабатларда муаммоларга ҳам дуч келиши эҳтимолдан холи эмас. Муаммо қачонки сиз жуфтингизни ўта пассив дея ҳисоблай бошласангиз, унга пастроқ назар билан боқа бошласангиз юзага келиши мумкин.
2018 йили муҳаббат масаласида ўзгалар маслаҳатига қулоқ тутманг. Муносабатларни ўз ички ва ташқи имкониятларингиздан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйинг. 2018 йил охирида оила қуришга улгурмаганларнинг аксарияти тўй тараддудида елиб-югура бошлашади. Бахтли бўлинг!
ОИЛАСИ
Оилалилар учун 2018 йил том маънода бахтли ва қувончли кечади. Орадаги муносабатлар хилма-хиллиги, жозибалилиги билан сизни қувонтиради. Садоқат ва бир-бирингизга бўлган ишонч муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Агар жуфтингиз мавқеини ошириш ҳаракатига тушса, сиз унга албатта яқиндан ёрдам кўрсатишингиз зарур бўлади. Сизга садоқати чексиз, ҳурмати бисёр жуфтингизни тез-тез мақтаб, кўнглини кўтариб туришни ҳам унутманг. Ёши улуғ қариндошлар ҳолидан хабар олиш ҳам 2018 йилнинг асосий талабларидан биридир.
Йил давомида оилангизда фарзанд дунёга келиши билан боғлиқ кутилмаган совға ҳам кутилади. Демак, сиз йил бошидаёқ чақалоқ учун зарур кийимларни харид қилишингиз талаб этилади. Баъзилар рўзғоридаги кемтиклардан арз қила бошлаши мумкин. Арз-ҳол пайдо бўлмаслиги учун эса ҳаётга оптимистик назар билан боқишга ўрганишингиз керак.
САЛОМАТЛИК
Сариқ ит саломатлик учун ўта зарарли ва хавфли нарсаларни ёқтирмайди. Демак, 2018 йил бошидаёқ зарарли одатларни ташлашингиз керак.
Ҳозирданоқ 2018 йил учун қўшимча куч-қувват йиғиб, уларни эзгулик учун сарфлаш ҳақида қайғура бошласангиз, нур устига аъло нур бўларди. Спорт, танани турли йўллар билан чиниқтириш, гимнастика, иммунитетни кўтариш кабиларни ҳам унутиб қўймаслигингиз лозим. Сифатли ва табиий маҳсулотлардан тайёрланган таомларни истеъмол қилинг. Ит йили чипс, гамбургер, оғир ҳазм бўлувчи таомларни хушламайди.
Умуман айтганда, қўй буржи вакилларининг саломатлиги 2018 йили тобида бўлади. Гул терапияси, йога, аутотренинг кабилар билан тез-тез шуғуллансангиз, руҳиятингиз йил давомида тетик бўлишига эришасищ. Кўпроқ мумтоз мусиқалар тинглаш, театрга бориш ҳам руҳиятни кўтаринки тарзда ушлаб турувчи омиллардан бири ҳисобланади.
Уйқуга тўйиш, тез-тез, кам-камдан овқатланиш, иш жараёнида дам олиш ҳам саломатликка ижобий таъсир этмай қолмайди. Интернетда туни билан ўтириш тавсия этилмайди. Бу саломатлигингиз фавқулодда панд беришини таъминлайди.
МАРТАБА ВА МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
2018 йили мавқени ошириш масаласида анча-мунча пул сарфлашингизга тўғри келади. Молиявий аҳволингиз бунга бардош бера олади. Йил давомида саломатликни тиклаш, рўзғор ташвишларига пул сарфлайсиз, лекин киссангиз пулсиз қолмайди иншооллоҳ. Ит йили ҳеч қачон сизнинг пул тарафдан қийналиб қолишингизга йўл қўймайди. Даромад етарлича бўлади. Фақат тежамкорликка алоҳида эътибор қаратсангиз бас.
Агар сиздан қарз олиб узоқ вақт қайтармай юрадиганлар бўлса, кейинги гал уларга қарз беришни бас қила қолинг. Мабодо яқинларингиз учун пул сарфлашга қарор қилсангиз, бу ишни ақл билан амалга оширинг.
Қўй буржида туғилган эркаклар кеча-ю-кундуз ишлаб, оилавий пул заҳирасини янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлишади. Тадбиркорлар ҳам ит йилида катта миқдордаги фойдали шартномаларни имзолаб, йил тўкин-сочинликда ўтишини таъминлаб олишади.
Пулингиз кўпайсин! Омад сизни 2018 йилда ҳеч қачон тарк этмасин! Бахтли бўлинг! Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!
(Кейинги 2018 йил учун юлдузлар башорати Бузоқ буржи вакилларига бағишланади)
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа суперклуби Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси трансфери бўйича иш бошлади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди