2018 йил — Сариқ ит йили Бузоқ буржида таваллуд топганларга чексиз омад ваъда қилмоқда. Албатта, агар улар йил талабларига итоат билан ёндашишса яхшилик қучоқ очиши мумкин.
Маълумки, бузоқ буржида таваллуд топганлар Венера қарамоғида ҳисобланишади. Шунинг учун ҳам 2018 йили уларни қўшимча истеъдод, оригинал ғоялар четлаб ўтмайди. Сиз ўзингиз хоҳлаган машғулот билан банд бўлишингиз мумкин. Барибир муваффақият қозонасиз.
Тадбиркорларга янги шартномалар, ҳамкорлар, даромадлар етарлича ҳадя этилади.
Ёзга бориб бузоқ буржида таваллуд топганлар кутилмаган даромадларни қабул қилиб олишга тайёр туришлари лозим. Лекин хаёл осмонига парвоз қилишингиз тавсия этилмайди. Ҳар бир ишни аниқ режалар асосида бажаришингиз керак бўлади. Кузга бориб эса даромадлар камайиши кутилади. Демак, сиз қўшимча даромад келтирувчи иш қидириб топишингиз лозим.
2018 йили оила қурмаганлар ўз орзусидаги инсонни ниҳоят учратишади. Фақат орага ёлғонларни аралаштирманг. Оилалиларнинг хонадонида эса йил давомида янги меҳмон дунёга келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
2018 йил охирига бориб меҳнат таътилига чиқишингиз, дам олишингиз лозим. Дам олиш кунларини оила даврасида ўтказганингиз маъқул.
2018 йили фирибгарлар, ҳасадгўйлардан қўрқмасангиз ҳам бўлади. Йил давомида улар сизга яқин келишга ўзида журъат топа олмайди. Ит йилининг ўзи сизни фирибгар, ҳасадгўйлардан асраб туради.
Йил мобайнида кўндаланг бўладиган жиддий муаммоларни фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда бартараф этинг. Бошқаларнинг маслаҳатлари сизга фойда бермайди.
Бузоқ буржининг ҳаётга реал ва хотиржам муносабатда бўлувчи вакиллари жанжаллар, келишмовчиликларга деярли рўбарў бўлмасликлари кутилади. Сиздан омадга эришишда фақат фаоллик ҳамда уқув талаб этилади холос. Саломатликка ҳам тез-тез эътибор бериб туринг. Уни пулга сотиб олиб бўлмайди.
МУҲАББАТИ
2018 йил сизга бир олам муҳаббат, ишқий саргузаштлар, романтикани ваъда қилмоқда. Сизни нафақат жуфтингиз, севганингиз, балки қўни-қўшни, ҳамкасблар, қариндош-уруғ ҳам ўзларининг самимий муҳаббат, меҳри билан сийлашдан тийилмайди. Сиз ҳам йил бўйи яқин инсонлар билан масофадан туриб мулоқот қилишга чек қўйинг. Уларни меҳмонга чорланг, ўзингиз меҳмон бўлиб боринг. Буларнинг барчаси ўша самимий муҳаббатни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.
Оила қурмаган бўлсангиз, романтик танишувлар чоғида эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Кимни кўрсангиз буни тақдирнинг сиз учун йўллаган бахти деб ҳисоблайверманг. Акс ҳолда муҳаббатингиз эмас, балки қайсидир фирибгар, иккиюзламачини ўзингиз учун жуфт этиб танлашингиз ҳеч гап эмас.
Бузоқ буржининг оиласиз вакил ва вакилалари танлаган бўлғуси бахт нафақат севги, балки ишда, реал ҳаётда ҳам яқин ҳамкорга айланиши мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, дўппини осмонга отаверинг. Оилангиз нафақат бахт, балки пулга ҳам тўлади.
ОИЛАСИ
Сиз 2018 йили ҳам эски йилдагидек ҳар бир ишда яқинларингиз билан бамаслаҳат иш тутсангиз, билинг, оилангиз мустаҳкам бўлади. Бунинг учун ит йили ҳам сизни йил давомида албатта мукофотлайди.
Романтика, мулойим муносабатлар, ишонч, садоқат 2018 йил бўйи сизнинг оилангизда яшаб қолади. Болаларга, уларнинг ўқишига, тарбиясига жиддий эътибор қаратинг. Фарзандларингизда алоҳида истеъдод борлигини сезиб қолсангиз, уларнинг ривожи учун эътиборни ҳам, пулни ҳам аяманг. Кейин ҳузурини кўрасиз.
Жуфтингизнинг баъзи жузъий камчиликларига кўз юминг. Бу дунёда фақат фаришталаргина камчиликлардан холи. Сиз билан биз эса фаришталар эмасмиз.
САЛОМАТЛИГИ
2018 йилни мустаҳкам соғлиқ, кўтаринки иммунитет билан қарши оласиз. Шунга яраша руҳан хотиржам, оптимистларча фикрлашга ўзингизни кўниктирсангиз, ҳар қандай хасталик сизни четлаб ўтиши тайин. Соғлиқ мустаҳкам бўлиши учун овқатланиш режимини бузманг, кўпроқ дам олинг. Ҳар бир муаммони ҳазил-мутойиба билан ҳал этишга урининг, спорт билан мунтазам шуғулланинг. Кексалик гаштини сураётган бўлсангиз, кўпроқ пиёда юришга эътибор қаратинг.
Асаббузарликлар, жисмоний зўриқишлар сизга 2018 йилда фақат муаммо ҳадя этади. Ўта меҳнатсевар бўлсангиз ҳам барибир дам олиш масаласини унутиб қўйманг. Табиат қўйнида кўпроқ вақт ўтказинг.
Профилактика масаласига жиддий ёндашинг. Йил бошидаёқ тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиб қўйинг. Сабзавотлар, кўкатлар, мевалар сизнинг кундалик ҳамроҳингизга айланиши керак. Ана шунда саломатлигингиз албатта мустаҳкам бўлади.
МАРТАБА ВА МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
2018 йил сизга етарлича пул ваъда қилмоқда. Лекин шунга яраша харажатлар ҳам оз эмас. Тежамкорликда сизга етадигани йўқ. Шу одатингиз йил давомида қўлингиздан пул аримаслигини таъминлайди.
Оила қурмаган дўстлар бўлғуси жуфтини учратишлари натижасидагина кўпроқ маблағ сарфлаб қўйишлари мумкин. Бироқ бу киссангиз қуриб қарзга ботасиз дегани эмас. Тўйдан кейин «эр-хотин қўш ҳўкиз» деган ажойиб нақлни ҳақиқатга айлантирасизлар-да! Яшашдан ҳам мақсад шу-ку ўзи!
Йил давомида кўпчилик бузоқ буржида таваллуд топган дўстларимиз уй, машина сотиб олиш, янги уйга кўчиб ўтиш, рўзғор учун замонавий техника воситаларини харид қилишлари кутилади. Ишхонада ҳам муҳит ёмон кечмайди. Айримлар юқори лавозимга эга бўлса, бошқалар ўз орзусидаги янги ишга ўтиб, ниҳоят хотиржам тортади. Кузга бориб баъзиларнинг хонадонида янги меҳмон пайдо бўлиши кутилади. Шу ҳам анча-мунча пул харажат қилишингизга сабаб бўлади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бузоқ буржи вакилларини 2018 йил — ит йилида асосан яхшиликлар, қувончли лаҳзалар, тўкин дастурхон, аҳиллик, хотиржамлик, мустаҳкам соғлиқ кутади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
Такер Карлсон: Зеленский ўз муддатини ўтаб бўлган ва ҳокимиятда қолишда давом этмоқда
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси ёнида отишма юз берди
Тайваннинг собиқ президенти Украина борасида кутилмаган баёнот берди