date
views 13 163

Инсон уҳлаётган пайтида ўргимчак еб қўйиши мумкинлиги ҳақидаги фикр инкор этилди

Инсон уҳлаётган пайтида ўргимчак еб қўйиши мумкинлиги ҳақидаги фикр инкор этилди
Қизиқарли фактлар орасида инсон умри давомида уйқудаги ҳолатда ўртача ҳисобда саккизта ўргимчак ейиши ҳақидаги маълумотлар учрайди. Scientific American нашри эса ушбу маълумотга ойдинлик киритиб, унинг ёлғон эканлигини исботлаб берди.

Эндиликда арахнофобиядан азият чекувчи инсонлар мутлақо ҳотиржам бўлишлари мумкин. Аниқланишича, ўргимчаклар уҳлаб ётган одамнинг оғзига кириб кетиши ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқатдан жуда ҳам узоқ. Бундан ташқари, ўргимчаклар инсон каравотига чиқишга уринмайдилар ҳам.

Олимларнинг аниқлашларича, улар учун одамларнинг ётоғидан кўра кўпроқ ҳашаротлар билан тўлиб-тошган масканлар қизиқроқ. Аммо каравот матрасида майда ҳашаротчалар ин қурган бўлса, ўргимчаклар ташрифи ҳам узоқ куттирмаслиги мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Инсон уҳлаётган пайтида ўргимчак еб қўйиши мумкинлиги ҳақидаги фикр инкор этилди