09:29 / 02.12.2017
6 028

Ларри Пейдж: Гоогле асосчисидан бизнес сабоқлари

Ларри Пейдж: Гоогле асосчисидан бизнес сабоқлари
Ларри Пейдж дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бири бўлиб, у 1998 йили Сергей Брин билан биргаликда Гоогле компаниясига асос солган. Ларри Пейджнинг бизнес ва муваффақият борасидаги ажойиб сабоқлари эса ёшлар учун ибрат бўлса арзийди.

1. Иш сиз учун синов бўлиши керак. Аммо бу синов сизга лаззат багъишласин.

2. Биз фойдаланувчиларимизнинг бизгача ҳеч ким қондира олмаган талабларини рўёбга чиқаришга интиламиз.

3. Бизнинг муваффақиятимиз нима қилаётганимизни яхши англашимизда. Аксарият технологик компаниялар ўзиларининг янги маҳсулотлари ҳақида мақтаниб гапирадилар-у орадан йиллар ўтгач ҳам бу маҳсулотнинг таърифга лойиқ эканлигини кўринмайди.

4. Доим кутилаётганидан ҳам кўпроқ беришга ҳаракат қилинг.

5. Омадсизликдан қўрқишни бас қилинг. Биз Гоогле компаниясига асос солаётганда муваффақиятсизликка учраймиз деб ўйлар, янги ишни бошлашдан қўрқар эдик. Лекин бирор муҳим ишни бошлашдан аввал ушбу қўрқувларни енга билиш керак.

6. Агар фақат пул учун ишлаётган бўлганимизда, аллақачон компанияни сотиб, пляжда дам олиб юрган бўлардик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ларри Пейдж: Гоогле асосчисидан бизнес сабоқлари