
Австралиялик диетолог Рик Хэй киши уйқусининг осуда ва сифатли бўлишида ўта муҳим роль ўйновчи маҳсулотлар рўйхатини тузиб чиқди. Ушбу рўйхатнинг илк ўрни эса кўк ва оқ чой маҳсулоти томонидан банд этилди.
Чой таркибидаги L-теанин асаб тизимни тинчлантиради ва уйқу сифатини яхшилаш учун кўмак беради.
Рўйхатнинг иккинчи ўрнида эса мойчечакли чой қайд этилган бўлиб, у кишидаги ҳавотир ҳиссидан қутулишда ўта фойдалидир.
Учинчи ўрин долчин маҳсулотига насиб этди. Хабарда айтилишича, долчин кишидаги қанд миқдорини меъёрлаштиради, бунинг натижасида эса ором олаётган инсон ҳадеганда уйғониб кетавермайди.
Шунингдек, диетолог асаб тизимини тинчлантиришда беқиёс аҳамият касб этувчи занжабил, лакрица, маракуйя, лимон ва лайм истеъмол қилишни тавсия этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар