12:01 / 17.12.2017
6 394

Бой бўлиш ва мақсадга эришишингизга сизга нима ҳалақит беради

Бой бўлиш ва мақсадга эришишингизга сизга нима ҳалақит беради
Сизнинг хатоингиз нимада?

Деярли ҳар биримиз, бир вақтлар маълум бир нарсани харид қилиш учун дўконлар бўйлаб қидирганмиз. Бироқ, охир-оқибат, бутунлай бошқа нарса сотиб олганмиз. Бундай шошилинч харидлар вақтинчалик қувонч келтиради ва умуман зарарсиздек туйилади. Лекин, айнан улар ҳамёнингизга сезиларли зарар етказишади.

Аттентионал Траде-оффс ундер Ресоурcе Сcарcитй, Прецент-Биас, Қуаси-Ҳйперболиc Дисcоунтинг, анд Фихед Cостс тадқиқотлари биз қарор қилаётган вақтда ягона тўгъри вариант деб ҳисоблаб, кўпинча узоқни кўрмай қарор қабул қилишга мойил эканимизни тасдиқлайди. Айтайлик, айримлар қисқа муддатли таътилларга катта миқдорда пул сарфлаб, лекин шу билан кексаликка пул жамгъармайдилар. Иқтисодчилар бундай ҳолатни вақтинчалик ҳисоблаш, вақт афзаллиги деб аташади.

Бироқ, яхши хабар ҳам бор. “Сўннги юз минг йил давомида мия фаолиятида префронтал кортекс туфайли инсон келажакдаги воқеаларни намунали ўрганишга киришди”- деб нейробиолог Моран Серф тасдиқлайди,– шу сабабли ҳам, инсонлар кейинг ҳаёт ҳақида ҳатто у йўқ бўлса ҳам фикр юритишади.”

Бу шунчаки ўзингизнинг ёлгъон хулосаларингизни тушуниб олишингиз ва улардан халос бўлишингиз лозимлигини англатади.

Келажакда узоқни кўрмай қабул қилинадиган қарорлардан қандай қутилиш мумкин?

Агар, ўзингизнинг бизнесингизни қурмоқчи бўлсангиз, аниқ мақсадга эришиш ёки одатий турмуш тарзини яхшилаш учун, узоқни кўриб фикрлашни ривожлантиринг.

1. Ўз севимли машгъулотларингизни истакларингиздан устун қўйинг.

Молиявий мутахассис Тиффани Аличе кутилмаган ҳаракатлардан қутилишнинг ақл бовар қилмайдиган даражада осон, лекин жуда самарали усулини ўйлаб топди. У ўзингизга иккита савол беришни маслаҳат беради:

Ҳақиқатан хам бунга эҳтиёжим борми?

Мен буни яхши кўраманми?


Агар сиз салбий жавоб берсангиз, харид сизнинг вақтинчалик орзуларингиз тоифасига киради ва сиз чиндан ёқтирган нарсадан маҳрум қилиши мумкин. Чунки, сиз керакциз нарсага пул сарфласангиз, сизга ҳақиқий қувонч ва наф келтирувчи буюмни сотиб олишга имкон бўлмайди.

Масалан, сиз саёҳат ҳақида соатлаб орзулар қилсангиз, қиммат кийимга ёки ресторанларда юришга пулингизни исроф қилманг. Узоқ кутилган сафарнинг режалаштирилиши сизни ортиқча харажат кетқазишдан ҳимоялайди.

2. Йодда тутинг: ҳозир сиз қанча кам сарфласангиз, келажакда шунча кўп пулингиз бўлади

Эмпириcал эвиденcе он қуаси-ҳйперболиc дисcоунтинг тадқиқоти иштирокчиларига фақатгина мева ёки шоколад таркибли бир ҳафталик меню танлашни таклиф этишди, мавжуд қатнашчиларнинг 74%и согълом озиқ-овқатни, яъни меваларни афзал билишди. Лекин, улардан айнан ҳозир нима истеъмол қилиш истагида эканликларини сўрашганда, 70% шоколад жавобини беришди.

Мукофот қанчалик узоққа етса, бизнинг танловимиз хам ўринли бўлади. Моран Серф фикрича, одамларга ҳозир шоколаднинг бир бўлаги ёки кейинги ҳафта иккитаси тақдим этилса, кўпчилик биринчи вариантни танлайди. Аммо бир ёки икки йил ўтиб шоколад бўлакларини таклиф этсангиз, улар кўп вақт бўлсада кутишни афзал кўришади.

Миянгиз сизни қанчалик чалгъитиши ҳақида билишингиз, тўгъри ва керакли нарсани танлашда ёрдам беради.

Агар аросатда бўлсангиз, қарор қабул қилишга шошилманг. Бир неча кун ёки ҳафталар кутинг, шунда қарорингиз янада муқобиллашади


3. Ўзингиз бузмайдиган ваъда беринг

Агар сиз васвасага дош бера олмасангиз, Гомернинг машҳур шеърий қаҳрамони мисолидан ўрнак олинг. Сиреналарнинг чақириқларига таслим бўмаслик ва ўлимдан қочиш учун, Одиссей жамоага уни маҳкам богълашларини ва ҳар қандай ҳолатларда уни озод қилмасликларини буюрди.

Бу ёндашув чекишни ташлаш ва согълом овқатланишга ўтишга риоя қилувчиларга ҳам бирдек фойдали бўла олади. Иштирокчиларнинг икки гуруҳи согълом овқат истеъмол қилишга ваъда беришди. Биринчи гуруҳ, ваъда бузилган ҳолда – иш жойида қўшимча маошдан бош тортишга розилик билдиришди. Иккинчилари – бу таклифни рад этиб, шунчаки виждонли равишда диета сақлашга қарор қилишди.

Бу каби шартномалар чиндан хам фойдали ахлоқни ривошлантиришда ҳамда пулни беҳудага сарфлашдан тўхтатишда сизга наф келтира олади. Масалан, Спорт зали учун обуна бўлсангиз, дарсларни ўтказиб юбора оламйсиз, чунки сарфлаган пулингизга ачинасиз.

4. Сизни қўллаб-қувватлайдиган одамни топинг

Агар Одиссей радикал усулини ёқтирмасангиз, ҳудди шу мақсадга эришишга ҳаракат қиладиган дўстингиз жалб қилинг. Бир-бирингизни қўллаб-қувватлаб, қийинчиликларни ва муаммоларни биргаликда енгиб чиқишингиз мумкин. Ёки сизга маслаҳат бера оладиган ваколатли раҳбарни топинг.

Ўзингиз ҳал қила оладиган қарорни қабул қилиб, муаммоингизни ечишга уриниб, янги имкониятларни яратишингиз мумкин. Натижада, бу сизни нотўгъри танлов қилишга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда, вазиятга бошқа шахснинг нуқтаи назари қарама-қаршилик қилмайди.

5. Ўзингизга молиявий хавфсизлик ёстигъини яратиш

Айтайлик, ўз уйингизни орзу қиласиз. Узоқ муддатда бўлса хам бу албатта, фойдали сармоя. Агар сизнинг даромадингиз буни амалда олишга имкон бермаса, унда бу қарорни диққат билан қайта кўриб чиқинг. Эҳтимол, сотиб олишни кечиктиришингиз мумкиндир.

Ахир, баъзилар қўшимча харажатлар, масалан, таъмирлаш ва бошқа уй-рўзгъор эҳтиёжларини ҳисобга олмайди. Шунинг учун, қарзни бир неча ўн йиллар учун олишдан олдин, ёмгъирли кун учун заҳира жамгъармасини яратинг.

Манба: LikeIt.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бой бўлиш ва мақсадга эришишингизга сизга нима ҳалақит беради