00:10 / 25.12.2017
7 043

Олимлар синглиси бор инсонлар бошқаларга нисбатан бахтлироқ эканликларини исботлаб беришди

Олимлар синглиси бор инсонлар бошқаларга нисбатан бахтлироқ эканликларини исботлаб беришди
Эндиликда синглингиз билан одатий тортишувларга киришишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг. Зеро олимлар айнан улар сабаб бошқалардан бахтлироқ эканлигингизни исботлаб бердилар!

Де Монфорт университети олимлари синглиси бор инсонлар бошқаларга нисбатан бахтлироқ ва оптимист эканликларини исботлаб беришди. Бунинг учун 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган 570 нафар инсон иштирокида сўровнома ўтказилган, дейилади хабарда.

Иштирокчилар руҳий ҳолатдан тортиб атроф оламга ижобий нигоҳ ила назар ташлашгача бўлган мавзуларга оид сўровнома варақаларини тўлдиришди. Аниқланишича, айнан сингиллар ўз опа ва акаларига бошқаларга нисбатан очиқроқ бўлиш ва ўз ҳис-туйғуларини осонликча намоён эта олиш имкониятини беришади.

Ушбу натижаларни профессор Тони Кэссиди қуйидагича изоҳлади:

“Опа-сингиллар ўртасида оила бирлиги учун хизмат қилувчи очиқдан-очиқ мулоқот қурилади, ўғил болалар эса ўз ҳис-туйғуларини беркитишга мойил бўладилар. Оилада қиз бола пайдо бўлиши билан эса бу қоидалар мутлақо ўзгаради”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар синглиси бор инсонлар бошқаларга нисбатан бахтлироқ эканликларини исботлаб беришди