Орамизда шундай эркаклар борки, доим семириш орзуси билан юришади. Бироқ буни оддий шароитда қандай амалга оширишни билишмайди. Ана шундай йигитлар учун мутахассислар семиришнинг маълум қоидаларини тавсия қилади.
Хўш, вазн йиғиш учун эркак киши қандай аниқ амалларни бажариши керак? Биринчидан, ҳис-хаяжоннинг тўлиқ назорати ва тўйиб ухлаш, иккинчидан, доимий ва профессионал даражадаги жисмоний машғулот олиб бориш, учинчидан, тўғри овқатланиш тартибига амал қилиш.
Овқатланишнинг янги тартиби аниқ ташкил этилиши ва қатъий назорат қилиниши керак. Биринчи нонушта тонгги соат 4-5 ларда бошланиб, кун давомида 6 маротабагача оз-оздан овқатланишни йўлга қўйиш керак. Яъни ҳар икки ярим, уч соатда таом истеъмол қилиниши талаб этилади.
Рационга кўпроқ мева ҳамда маҳсулотларни киритиш керак. Кун давомида ичиладиган сув миқдори 1,5-2 литрни ташкил этади. Тунга оқсилларга бой коктейлнинг бўлиши шарт. Шунингдек, спортчилар учун махсус қўшимчалар, аминокислота, Л-глютаминлар ҳам истеъмол қилиб туриш керак.
Спорт машғулотлари ҳафтасига 3 мартадан кўп бўлмасин ва унинг вақти 40–45 дақиқа. Машғулотлар 5-7 та асосий машқлар, жумладан, тош билан ўтириб-туриш, даст кўтариш, ётган ҳолда кўтариш ва ҳаказо. Биринчи босқичда аэроб машқлар ва мушаклар гуруҳига йўналтириладиган машқларни бажармай туринг. Айтганча, жисмоний машқларнинг тартиби, уни тўғри бажариш бўйича мутахассисдан маълумот олишни унутманг.
Хулоса қилиб айтганда, семириш учун асосий қоидаларнинг доимийлигини таъминлаш талаб этилади: 5-6 маҳал овқат истеъмол қилиш ва бир ҳафтада 3-4 маротаба белгиланган жисмоний машғулотларни бажариш. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда