23:25 / 18.01.2018
6 160

Ҳаётда мувафақиятга эришай десангиз...

Ҳаётда мувафақиятга эришай десангиз...
Ишингиз юришмаяптими? қилган ҳаракатингиз кутилган натижа бермаяптими? Нега бошқаларда ўхшайдию сизда эса бир жойдан силжиш йўқ? Бунинг сири оддий. Ишингизни унумдор, самарали бўлиши учун сиз тарк этишингиз шарт бўлган одатлар. Диққат билан ўқиган одам ўзига кўп фойдали хулоса олади.

Бугунги кун одамидан муваффақиятга эришиш учун юқори самарадорлик талаб қилинади. Аслида ҳар қандай киши самарадорликка эришиши мумкин. Бироқ инсон ўзига ўзи ҳалақит беради. Хўш, қандай қилиб? Мақолани ўқинг ва ўзингизга мос жиҳатларини топинг!
Атрофингиздагилар ҳамма ишга улгуради, сиз эса бундан мустасно. Таниш ҳолатми? Бир қарашда безарар, аммо секин-аста сизнинг омилкорлигингизни пасайтирувчи одатлар – бунинг асосий сабабчисидир. Ҳаётингизнинг ҳар дақиқасини оқилона сарфлаб, ҳамма нарсага улгуришни истайсизми? Унда мана бу рўйхатга бир назар ташланг. Бу рўйхатда самарадорликни оширишингиз учун қилишингиз керак бўлмаган ишлар мавжуд.

1. Ҳамма нарса билан бир вақтда шуғулланиш
Атрофингизда вақтингизни оладиганлар бор, бироқ ким айтибди уларга эътибор қаратинг деб? Агар сизга қўнғироқ қилишса, хабар жўнатишса ёки эшигингизни таққилатишса қилаётган ишингизни шу ондаёқ ташлаш керак эмас. Ишингиз билан боғлиқ бўлмаган нарсалар учун танаффус ажратилган.

2. Мақсадсиз бўлиш
Орзуларингизни аниқ режалаштирилган вазифаларга айлантиринг. Агар шундай қилмасангиз, улар шунчаки орзу-ҳавас бўлиб қолиб кетаверади. Вақт ўтгач, уларни афсус билан эслайсиз, холос.

3. Жуда кўп мақсадга эга бўлиш

Бир томондан қурбингиз етадиганга қараганда кўпроқ нарсани режалаштириш яхши эмас. Барибир ҳар битта вазифага эътибор ажрата олмайсиз, шунда уларнинг амалга ошмай қолиши хавфи туғилади. Умуман олганда бизга сон эмас сифат керак, шундай эмасми?

4. Ишни ортга суриш

Ишни қанча ортга сурсак, уни бажариш имконияти ҳам шунча пасаяди. Ишонинг, вазифани иложи борича тез бажариш қувонарли натижага олиб келади. Уни ортга суриш эса, аксинча тушкунликка сабаб бўлади.

5. Телевизорни ҳақиқий ҳаёт билан алмаштириш
Агар сериал ёки реалити-шоулардаги қаҳрамонларнинг ҳаёти яқинларингиз ва дўстларингизникидан қизиқроқ бўлса, буни ўзгартириш вақти келди.

6. Мунтазам овқатланишни унутиш
Ҳа, баъзида шундай иш кўпайиб кетадики, тўлақонли тушлик у ёқда турсин бирор нарса еб олишга ҳам вақт топилмайди. Бироқ буйракусти безлари буни тушунмайди. Сиз бошқа ишлар фойдасига овқатдан кечган вақтингиз буйракусти безлари қолган қувватни сарфлаб чарчай бошлайди. Эртами-кечми бу ёмон оқибат билан тугайди.

7. Харажатларни назорат қилмаслик
Кимнинг иқтисодий ҳаёти бетартиб бўлса, унда одатий ҳаёт кечириш имкониятлари жуда паст бўлади. Шундай экан, даромад ва харажатларни назорат қилишга соғлиғингизга қарагандай эътибор беринг.

8. Бошқаларнинг муаммоларига вақт сарфлаш
Ҳаётингизни тўлиқ назорат қилувчи ягона инсон – бу сизнинг ўзингиздир. Вақтингиз – энг қимматли бойлигингиздир. Шунинг учун унга ҳурмат билан қаранг.

9. Муҳим нарсаларни ёзиб олмаслик
Қайдлар ёзиб бориш, қилишимиз керак бўлган вазифалар орасида чўкиб кетишни англатмайди. Қайдлар мия учун нимага эътиборни қаратишни кўрсатиб турувчи кўмакчи ҳисобланади.

10. Кунни тартибламаслик
Гап соатлаб ёзиладиган кун тартиби ҳақида кетаётгани йўқ. Гап тонгги ва тунги одатлар ҳақида бормоқда. Агар улар фойдали бўлса ва мунтазам қилинса кун давомида сизга қувват бўлади.

11. Танаффусларсиз меҳнат қилиш
Танангиз ва ақлингиз ҳордиққа муҳтож. Бу муҳокамага ҳожати йўқ фактдир. Чарчоқни ҳис қилишингиз биланоқ танаффус қилинг. Бироз дам олиб, диққатни жамлаш, умуман кучсиз қолишдан яхшироқ.

12. Кўп вазифаларни бир вақтда бажариш
Бир қанча ишларни бир вақтда бажариш – яхши фикр эмас. Чунки босим кучли, натижаси ҳам ўзига яраша бўлади. Ҳар бир вазифанинг ўз вақти бор. Бу йўл нафақат мияни бўшаштиради, балки иш давомида ва сўнггида хотиржамлик бағишлайди.

13. Уй ишларини ортга суриш
Агар ўзингиз, уй ишларингиз учун вақт қолмаса, босим билан ишлашдан нима фойда? Вақт топиб хонадон ишларига эътибор қаратинг: тўловлар тўланганми, идиш-товоқлар ювилганми, чойшабларчи? Хуллас, уйингиз соҳибининг қанчалар оғир яшаётганини кўрсатмаслиги лозим. Уйда тартиб бўлса, ишингиз ҳам юришади.

14. Ортиқча ишлаш

Шуҳратпарастлик, ғалаба қозониш сизни бетўхтов янги ғоялар томон ҳаракатлантирадими? Келинг, шу сафар ишни ортга сурамиз. Яхшилаб ўйлаб кўринг, мавжуд мажбуриятларингизга баҳо бериб, шу иш учун курашишингиз керакми ёки йўқлиги тўғрисида ўйлаб кўринг.

15. Комилликка интилиш
Ҳа, ўша афсонавий комиллик. Ҳаммамиз оламда ҳеч нарса комил бўла олмаслигини билсакда, доим идеал бўлишга, ҳамма нарсани камчиликсиз бажаришга интиламиз. Шунча фойдали ишлар турганда, вақт сафлашнинг ажойиб усули.

16. Қарор қабул қилишни рад этиш
Мураккаб қарор шунчаки мураккаб дейилмайди. Бироқ танловни сиз қилмасангиз, уни сизнинг ўрнингизга қилишади. Натижаси сизга ёқадими ёки йўқ ҳали аён эмас.

17. Кераксиз ахборотни олиш
Миядаги тартибсизлик сизни ортга тортади. Сизни "ягона” қоидаси қутқаради: ягона электрон почта, ягона ҳисоб рақами ва бошқалар. Кирувчи ахборотлар миқдорини камайтиринг.

18. Соғлиққа эътибор бермаслик
Кучимиз қолмаган пайтда шуҳратга интилиш ёки ҳаракатларимиз ҳеч қандай маъно англатмайди. Соғлом овқат тановул қилинг, спорт билан мунтазам шуғулланинг ва энг асосийси – кунлик уйқу режимини ўрнатинг.

19. Ишни ярим йўлда ташлаш
Ҳар қандай вазифани бир нечта унча катта бўлмаган босқичларга бўлинг. Бундай усул ҳатто, энг мушкул бўлиб туюлган ишларни амалга оширишда ҳам қўл келади. Темир қоида: ишнинг охирги 10 фоиз ҳамиша 90 фоиз кучни олади, шундай экан ишни режалаштираётганда шуни назарда тутинг.

20. Хатоларни тан олмаслик
Ўз хатосини тан олмаслик ёки уни кимгадир юклаш ҳеч қачон ҳаётингизни осонлаштирмайди. Хато – бу дарс. Уни ўрганингда олдинга қараб интилинг.

Манба: Erk.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳаётда мувафақиятга эришай десангиз...