12:19 / 21.01.2018
11 835

Психологик тест: "Сиз бахтлимисиз...?"

Психологик тест: "Сиз бахтлимисиз...?"
Дунёда шундай одамлар борки, улар бахтли ҳаёт эмас,бахтли лаҳзалар мавжуд деб ўйлашади. Сизнингча, инсон бахтли бўлиши учун нима керак? Бахтнинг ўзи нимадан иборат? Сиз қуйидаги саволларга жавоб бериш билан бир қаторда, юқоридаги каби ўз саволларингизга ҳам қисман бўлсада жавоб оласиз. Демак тестлар:

1. Кайфиятингиз бузилган чоғда…

а)Тезда ўзингизга келишингизни биласиз(2);
б)Бирор киши билан зиддиятга бормаслик учун уйдан ташқарига чиқмайсиз(1);
c)Бирор нарса билан шуғулланишга ҳаракат қиласиз(3);

2. Ўзингизни бошқалар билан қиёсласангиз қандай хулосага келасиз?
а)Сизда фаолиятингизни йўлга қўйиш учун барча фазилатлар мужассам(3);
б)Сиз бошқалардан қолишмайсиз(2);
C)Сизни етарлича баҳолашмаяпти(1);

3. Эрталаб уйқудан тургач одатда сиз…
а)Кечаги кун тафсилотларини бирма-бир ҳаёлингиздан ўтказасиз(1);
б)Бугунги кун омад келтиришига ишонасиз(3);
c)Яхши нарсалар ҳақида ўй сурасиз(2);

4. Оғайнингиз иш фаолиятида катта муваффақиятларга эришди…

а)”Менга бундай омад ҳеч қачон насиб этмайди”(1);
б)Жин урсин. Нега мен унга эргашмадим?!(2);
c)Қачонлардир менга ҳам омад кулиб боқади (3);

5. Иш куни якунида сиз одатда …
а)Кунингиз бундан ҳам яхши ўтиши мумкинлиги ҳақида ўйлайсиз(2);
б)Қониқиш туйғуси билан уйга қайтасиз (3);
c)Ишингиздан қониқмасдан уйга равона бўласиз(1);

6. Кўзгуга боққанда ўйлайсиз…
а)Ҳаммаси ажойиб(3);
б)Вақт нақадар бешафқат(1);
c)Ҳали ҳаммаси йўқотилмаган(2);

7. Айрим ҳолларда ўтмишингиз ҳақида ўйлаганингизда асосан нимани эътиборга оласиз?

а)Яхшими ёмонми ҳаётимнинг бир қисми ўтмишга айланди(2);
б)Ҳамма ажойиб кунларим ўтмишга айланди(3);
c)Ёмон кунларим ўтмишда қолиб кетди(1);

8. Агар сиз ортиқча вазн тўплаган бўлсангиз…
а)Парҳезга ўтириб, жисмоний машқларни бажаришга уринасиз(3);
б)Хавотирланиш учун сабаб йўқлигини тушунасиз(2);
c)Саросимага тушасиз(1);

9. Дўстларингиз ҳақидаги фикрингиз…

а)Уларнинг камчиликларини кўрсатиш шарт эмас(2);
б)Ажойиб инсонлар(3);
c)Улар мен ўйлаганчалик самимий эмас(1);

10. Танишингиз бошига тушган фалокатни эшитганингизда…
а)Хайриятки, фожеа мени четлаб ўтди(2);
б)Ҳамдардлик билдиришга ошиқасиз(3);
c)Менга бунинг алоқаси йўқ(1);

Энди натижаларга ўтамиз:

30-24 баллгача: Сиз ниҳоятда бахтли инсонсиз.Ҳаётни севасиз. Келажакка ишонч билан боққанингиз учун атрофдагилар сизни ҳурмат қилишади.Кўнгилсизликлар ҳақида ўйлашни хоҳламайсиз. Бироқ вақти келиб сиз ҳаётга ҳушёр боқадиган бўласиз.

24-18 баллгача: Сиз ҳар жиҳатдан етук, бахтли инсонсиз. Хушмуомаласиз. Ўзингизни тута биласиз ва қийин вазиятларда саросимага тушмайсиз.

18-12 баллгача: Сиз ҳаётга қора кўзойнак орқали боқасиз. Сиз ҳаётингиз бахтли кечмаслигига ишончингиз комил.Бироқ ҳамиша ҳаётингизда омадсизликлар юз бермайдику! Кўпроқ хушчақчақ, келажакка ишонч билан қарайдиган одамлар даврасида бўлинг.

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Психологик тест: "Сиз бахтлимисиз...?"