Ишхонада раҳбарингиз икки ҳафтада бажаришингиз керак бўлган ҳисоботни ҳозирнинг ўзида топширишингизни сўраяпти. Семестр давомида ўқиб ўргандингизу, сессия вақти келганида ҳеч нимани билмайсиз, ўрганишга, такрорлашга вақт йўқ. Стресс ҳолатига туширадиган бошқа вазиятлар ҳам кўп. Қуйидаги мақолада ҳаётингизни барбод қиладиган 12 ҳолатни кўриб чиқамиз.
1. Гина сақлаб, ўз ҳаётингизни бузасиз.
Сиз кечиришни билмайдиган инсонсиз. Баъзан ҳаётингизда бошқа учратмайдиган одамлардан ҳам гина сақлаб юрасиз. Бироқ ҳаёт жуда қисқа, уни бундай бемаъни аразлашларга сарфламаслик зарур.
2. Ёқмайдиган касбда ишлаш.
Ҳар куни, олти кун давомида ёқтирмаган ишхонангизда золим раҳбарингизнинг топшириқларини бажарасиз, эвазига эса бир ойга базўр етадиган маош билан «тақдирланасиз».
3. Бировнинг фикри.
Сиз бошқалар қандай фикрда деган саволни бот-бот такрорлайсиз. Бу нотўғри. Чунки сизнинг фикрингиз ва қарорингиз олдида улар аҳамиятсиз.
4. Соғлиқ.
Кечқурунги югуришни қўя турайлик, ҳатто тонгги бадантарбияни ҳам бажармайсиз. Билинг, «Соғ танда — соғлом ақл» деган нақл бекорга айтилмаган.
5. Шикоятлар.
Сиз ҳамма нарса юзасидан шикоят қилаверасиз. Яъни шахсий китобингиз «Уруш ва тинчлик» китобига ўхшаб қолган.
6. Тасалли.
Ҳар нарсага, баъзан эса қилмаган ишларингиз учун ҳам сиқиласиз. Ўтмиш кўз ёшларингизга арзимайди.
7. Севгисизлик.
Сиз оила қурган ёки қураётган инсонни севмайсиз. Бу билан эса ўз ҳаётингизни ҳам, унинг ҳаётини ҳам бузасиз.
8. Солиштириш.
Ўзингизни бошқалар билан солиштирасиз. Ўзингизни танқид қиласиз. Сизга қўшнингизнинг қуёши ёрқинроқ, дарахти яшилроқ бўлиб кўринади.
9. Бахт бойликда эмас.
Сиз дунёнинг барча пулларини ишлаб топишнинг имкони бўлмаса-да, шунга интилаверасиз. Бу туришда яқинларингизни, оилангизни, дўстларингизни йўқотасиз. Пул топишга муккасидан кетган ишчига айланасиз холос.
10. Миннатдорлик.
Атрофингиздагиларга кўмаги учун миннатдорлик билдирмайсиз. Чунки шундай бўлиши керак, бу оддий ҳолат деб ўйлайсиз.
11. Ёлғон.
Ёлғон энг ёмон куч. У давлатларни, шаҳарларни барбод қилиши ёки уларни бунёд этиши мумкин. Билингки, ёлғон ҳеч қачон бахт келтирмайди. Ёдда тутиш керак: кичик ёлғон ҳам катта нохушликларни келтириб чиқариши мумкин.
12. Ташвиш.
Сизни дунёдаги жамики нарсалар ташвишлантиради. Самурайларнинг яхши бир олтин қоидаси бор: агар 30 сония давомида бирон иш юзасидан қарор қабул қила олмасангиз, демак, уни бошқа вақтга олиб қўйиш керак. Чунки сиз буни ҳал қиладиган ёшга етмагансиз.
Хуллас, шу ўн икки қусурдан қутулсангиз ҳаётингиз албатта яхшиланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади