21:52 / 25.01.2018
6 288

Узоқ умр кечиришни таъминловчи 10 та оддий одат

Узоқ умр кечиришни таъминловчи 10 та оддий одат
Олимлар кундалик ҳаётда барча бажариши мумкин бўлган 10 та оддий, лекин умрни узайтиришга сабаб бўлувчи одатлар ҳақида маълумот берди. Олимларнинг қуйида шу ҳақдаги хулосалари берилган:
1. Ҳар куни 1 стакан шароб ичиш.
Алкогол ичимлиги сизнинг соғлигингиз учун энг яхши восита эмас, лекин Гарвардлик мутахассислар кунига 1 стакан шароб (айниқса, қизил) юрак хуружи, диабет, атеросклероз ва бошқа касалликларнинг олдини олиш мумкинлигини аниқлашди.


2. Ухлаш учун энг яхши вақт 22:00 дан 6:00 гача.
Хитойлик шифокорлар энг яхши дам олиш вақтини аниқлади. Улар инсоннинг бутун аъзоларини кузатиб чиқдилар ва бу эса қайси орган қачон қайта тикланаётганлигини аниқлашга ёрдам берди. Айнан кўпроқ яшаш учун 22:00 дан 06:00 гача ухлаш керак.


3. Атрофдагиларнинг фикрини ўзингизга олманг.
Америкаликлар бошқаларнинг фикридан кўра киши ўзининг фикри тўғри эканини таҳлил қилиб чиқиши унга кўпроқ ишонч бағишлайди, деб тушунтиради.


4. Қуёшда тобланинг.
Қуёш нурлари Д витаминининг энг яхши манбаи бўлгани учун, бу диабет хавфини камайтиради ва кўпинча касалликнинг сабаби бўлган руҳий тушкунликка қарши курашишга ёрдам беради.


5. Камроқ ювининг.

Лондондаги Кранли поликлиникасининг шифокорлари иссиқ сув ва турли хил совунлар бизнинг теримизни ёғларнинг ҳимоя қатламидан маҳрум қилишини айтишди. Шунинг учун душни камроқ ва эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак.


6. Помидорни эрталаб тановвул қилинг.
Эрталаблари помидор тановвул қилиш юрак, қон-томир касалликлари олдини олади.


7. Соат қўнғироғидан халос бўлинг.
Япония олимлари тадқиқотларига кўра, тўсатдан баланд овоз, айниқса, қон босими юқори бўлган одамларда юрак хуружи хавфини оширади. Бундан ташқари, бундай кескин товушлар асаб тизимига салбий таъсир қилади.


8. Ноннинг четини тановвул қилиб туринг.
Münster университетида немис биокимёгарлари нон четини тановвул қилишни тавсия қилишди. Нонни пишириш вақтида антиоксидантлар ҳосил бўлиб, бу йўғон ичак саратони ривожланишига тўсқинлик қилади ва организмни тозалайди.


9. Сигареталардан воз кечинг.
Тамаки баргларини йиғиб, қуритилгач, жуда катта миқдорда зарарли элементлар ўсимлик барглари ичида ва ҳатто микродозаларда сақланиб қолади. Бу сигареталарга қўл билан тегилганда кўпроқ юқади.


10. Рақс билан шуғулланиб туринг.
Франциялик олимларнинг фикрига кўра, узоқроқ яшашнинг энг яхши усули – бу рақсни ўрганишдир. Бу узоқ умр учун жуда фойдалидир. Рақс суякларни, ўпкаларни, қон айланиш тизимини кучайтиради ва астма билан курашишга ёрдам беради. Энг муҳими, рақс давомида юқорироқ руҳда ҳаракат қилиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Узоқ умр кечиришни таъминловчи 10 та оддий одат