40 ёш – бу ажойиб давр. Айнан шу вақтда биз ўтган умримизга назар солиб, шу даражагача етиб келишимиз учун нималар қилганимиз ҳақида ўйлаб қоламиз.
Инсон 20 ёшида айни камолотга етиб, жамиятда ўз ўрнини топади. Бу вақтда яйраб, ўйнаб-кулиб, ҳар лаҳзани ташвишсиз ўтказишга ҳаракат қилади.
30 ёшда эса танлаган касби, турмушимиз ва фарзандлар орқали жамиятда ўз мавқеимизни яратишни мақсад қиламиз.
40 ёшни қарши олганда биз ўзлигимизни яхши биламиз ва ўз шахсий оламимизда хотиржам яшашни бошлаймиз. Чунки биз истаган орзуларимизнинг асосийларига етишган бўламиз.
Бироқ, ҳаётимизнинг айни гуллаган даври бўлган 40 ёшда ўзимизни хотиржам ва қатъий ҳис қилиш ўрнига юксалиш ва тезда қулаш даври ҳақида қайғуриб, кўплаб мажбуриятларимизни амалга ошириш учун тинимсиз ҳаракатда бўламиз. Айни дамда сиз қилаётган барча ишларнинг албатта, келажакка таъсири бўлади. Агар сиз ўттиз бешдан ўтиб, сочингизга оқ оралаб, қириққа яқинлашаётган бўлсангиз қуйидаги мулоҳазаларга қулоқ тутишингизни маслаҳат берамиз.
1. Ҳаётингиз сиз истаганингиздек бўлмаганидан нолишни бас қилинг!
Ёшлигимизда 30 ёшга киргач, биз барча нарсага аниқ эришган бўламиз, деган тасаввурда бўламиз: севимли иш билан шуғулланиш, яхши уй, гўзал турмуш ва фарзандлар. Бироқ ҳаёт ҳар доим ҳам биз ўйлагандек давом этавермайди. Ўттиз ёшда инсон атрофдагилардан катта босимни қарши олади. Шундай ҳолда, барчаси қандай бўлиши керак бўлса, шундай содир бўлди, деб ҳисоблаймиз. Акс ҳолда, ўзимизни омадсизликда айблаймиз.
Буларнинг барчасига биз ўрганиб қолган модаль феъллар – «менда бўлиши шарт», «мен олишим керак», «ишим зўр бўлиши лозим» каби фикрлар сабабчидир. Агар сиз ўзингизни баъзан ожиз сезсангиз, хафа бўлманг. Шунчаки, ҳаётдан завқ олинг, ҳар бир нарсанинг ўз ўрни бор.
2. Камроқ ишланг.
Қирқ ёшни қоралаганимизда биз асосий ўринга ишни қўямиз. Биз қанча кўп меҳнат қилсак, шунча бахт ва муваффақиятга эришадигандек туюлади. Аммо, вақт ўтган сайин яқинларимиз билан ўтган дамлар биз тиним билмай қўлга киритишга уринган пуллардан афзал эканлигини фаҳмлай бошлаймиз.
3. Кўпроқ таваккал қилинг.
Жамиятдаги инсонларнинг босими ва биз кутмаган натижалар оқибатида бирон бир қарор қабул қилишда жуда ҳам эҳтиёткор бўлиб қоламиз. Натижада, биз ўзимизни кўп нарсалардан чеклашни бошлаймиз.
Саёҳат қилинг, орзуингиздаги машғулот билан шуғулланинг. Таваккал қилишдан қўрқманг – сиз ёшингиз ўттиздан ошгани учун ўз тилакларингиздан воз кечишга мажбур эмассиз!
4. Спорт билан шуғулланиб, соғлом турмуш тарзини шакллантиринг.
Жисмоний зўриқиш етишмовчилиги ва зарарли таомлар истеъмол қилишга одатланиш қирққа тўлганингизда ўзингизни қандай ҳис этишингизни кўрсатади. 50 ёшни қарши олганингизда ўз қоматингизни сақлаб қолиш ва салбий одатлардан воз кечиш анчайин мушкул бўлади. Шундай экан, кўпроқ спорт билан шуғулланишга ва фойдали таомлар ейишга ўзингизни ўргатинг. Кейинчалик ўзингизга раҳмат айтасиз.
5. Вақтингизни кўпроқ ота-онангиз билан ўтказинг.
Биз ота-оналаримиз ҳамиша ёнимизда бўлишади, деб ўйлаймиз. Аммо ёшингиз улғайгач, улар қай даражада кексайиб қолишганига гувоҳ бўласиз. Айнан шу даврда кўпчилик улар билан бирга бўлмаганидан афсусланади. Ахир йиллар ўтгач, улар узоқ жойларга бориб, дам олишга, тик оёқда сайр қилишга ўзларида куч топа олмай қолишади. Шу сабабли, ота-онангиз билан кўпроқ бирга бўлишга ҳаракат қилинг, суҳбатлашинг, биргаликда дам олинг, қандайдир қизиқарли ва мароқли ишлар билан шуғулланинг.
6. «Қарияпман» деган фикрдан халос бўлинг!
Кўпчилик 40 ёшни қарши олгач, тушкунликка туша бошлайди. Айнан шу сабабли, айримлар «энди бу иш учун катталик қиламан» деган тушунча билан ўзини кўп нарсадан чеклашни бошлайди. Лекин, аслида ундай эмас-ку! Ҳаётингизнинг навқирон йиллари давом этаётганини унутманг.
Сиз ҳануз ёшсиз, имкониятларингиз кенг. Шундай экан, ўз иродангизни мустаҳкамлаб, янги орзулар томон интилинг. Фикрлар намойиши – бизнинг ҳаётимизни белгилаб беради. Сиздан талаб қилинадиган биргина нарса – оламга ўзгача назар ташлаш ва ҳар қандай ёшда ҳам ўзингизни бахтли ҳис этиш мумкинлигини англашдир.
Муаззам ИБРОҲИМОВА тайёрлади.
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар