14:22 / 28.01.2018
5 455

Бу машқ орқали характерингиздаги нозик жиҳатларни аниқлашингиз мумкин

Бу машқ орқали характерингиздаги нозик жиҳатларни аниқлашингиз мумкин
Инсон организмининг бундай фаолияти унинг турли хулқ-атвор шаклларида намоён бўлади . Бундай хулқ-атвор реакциялари чап ва ўнг турлардан ташкил топади. Демак, сиз бир нечта машқ бажариб ўзингизда қайси турдаги реакция устунлигини аниқлашингиз мумкин. Қоғоз ва қалам тайёрлаб, хар бир машқдан кейинги натижани «Ўнг» бўлса – «Ў», « Чап» бўлса – «Ч» деб белгилаб боринг.

Биринчи машқ.
Қўлларингизни олдинга чўзиб, бармоқларингизни чалкаштиринг. Энди қаранг, бош бармоқларингиз қайси бири устида турибди – ўнгми, чапми?

Иккинчи машқ.
Кўрсаткич бармоқларингизни бирлаштириб, нишонга олаётгандек олдинга чўзинг. Бирор нуқтани нишонга олиб бир кўзингизни юминг. Энди қайси бир бармоғингиз нишонни аниқ олганини белгиланг.

Учинчи машқ.
Бу «Напалеон туриши» деб аталади. Қўлларингизни кўксингизда чалкаштиринг, Қайси қўлингиз устида турган бўлса, белгилаб қўйинг.

Тўртинчи машқ.
Бироз қарсак чалинг. Энди эса қайси қўлингиз энг устида эканига эътибор беринг. Натижани қоғозга ёзинг.

Биринчи машқ сизнинг тафаккурингиз мантиққа ёки ҳиссиётга мойиллигини билдиради.
Иккинчи машқ қаттиққўллик ва жаҳлдорликни;

Учинчи машқ соддаликка ёки такаббурликка мойилликни;
Тўртинчи машқ характердаги қатъийлик ва қатъиятсизликни англатади.

Тест натижалари қуйидагича:

Ў Ў Ў Ў
Умум қабул қилинган фикрга эргашиш, эски қонун ва ақидаларга мойиллик, хулқ–атвордаги барқарорлик.

Ў Ў Ў Ч
Ишончсиз конвертавизм, кучсиз темперамент. Журъатсизлик.

Ў Ў Ч Ў
Хушомад, қатъийлик, юмор ҳиси, фаоллик, серҳаракатлик, темпераментлик, «артистлик». Бу кучли характер кучсиз турларни қабул қилмайди. У билан мулоқотда юмор ва қатъийлик зарур.

Ў Ў Ч Ч
Камёб ва мустақил характер тури. Юмор ҳиси, хушомад , юмшоқлик ва «артистлик ». Характерида қатъийлик ва журъатсизлик ўртасида бироз қарама – қаршилик бор . Алоқа ўрнатиш даражаси юқори, аммо мостлашиш жуда секин.

Ў Ч Ў Ў
Ишбилармон характер, таҳлилий фикр ва юмшоқ характер. Кўпроқ бу тур аёлларда учрайди. « Ишбилармон аёл » рамзи. Мослашиши секин, эҳтиёткор. Бундай одамлар юзма – юз жангга киришишади. Уларда сабр, ҳисоб – китоб устун туради. Муносабатлар ривожи суст, бироз совуқ.

Ў Ч Ў Ч
Кучсиз характер, жуда кам учрайди. Ҳимоясиз ва кучсиз. Турли таъсирларга берилувчан. Фақат аёлларда учрайди.

Ў Ч Ч Ў
Янги таассуротларга ўч ва зиддиятлар юзага келишидан қочувчи. Бироз беқарорлик, ўзига хос юмшоқлик. Ҳиссиётлари секин, жиддий. Оддий ва мулоқотда кўпинча тортинчоқ. Янги хулқ–атворга ўтишга мойил. Кўпинча аёлларда учрайди.

Ў Ч Ч Ч
Беқарор ва эркин характер. Асосий хусусияти – таҳлилий фикр юритиш. Кам учрайди.

Ч Ў Ў Ў
Турли шароитларга жуда яхши мослашувчан кўп учрайдиган характер. Ҳиссиётли ва қатъиятсиз. Бегона таъсирга юқори берилувчанлик. Бошқача характерлар билан осон алоқага киради. Эркакларда ҳиссиётлари паст, флегматикликка мойиллик кузатилади.

Ч Ў Ў Ч
Кучсиз қатъият, юмшоқлик, аста – секин таъсирга берилувчан, соддалик. Ўзига ўта эътибор талаб қилади – « кичик малика » типи.

Ч Ў Ч Ў
Энг кучли характер эгаси. Фикрига таъсир ўтказиш қийин. Қатъийлик кўрсатишга қодир. Аммо, бур нарса баъзан иккинчи даражали мақсадлар учун жон куйдиришга олиб келади. Кучли шахс, ҳаракатчан, қийинчиликни енгишга қобилиятли. Бировларнинг нуқтаи назарига етарли эътибор бермайдиган, бироз консерватор. Бундай одамлар қарамликни (маънавий ва моддий) ёмон кўрадилар.

Ч Ў Ч Ч
Кучли ва эркин характер. Фикрига таъсир ўтказиш қийин. Асосий хусусияти – юзаки юмшоқлик ва ҳиссиёт билан ўралган ички ғазаб. Ўзаро таъсир тез, ўзаро тушуниш секин.

Ч Ч ЎЎ
Дўстлик ва оддийлик. Қизиқишлари бироз тарқоқ.

Ч Ч Ў Ч
Асосий хусусияти: соддадиллик, юмшоқлик, ишонувчанлик. Бу жуда кам учрайдиган характер (аёлларда 1%, эркакларда умуман учрамайди ).

Ч Ч Ч Ў
Ҳиссиётлилик ва журъатлилик (асосий хусусияти), серҳаракат, бироз бесаранжомлик. Бу нарса ўйланмаган, тез қарор қилинган, ҳиссиётга асосланган ишларга олиб келади. Улар билан мулоқотда «тормозловчи механизмлар» зарур.

Ч Ч Ч Ч
Нарсаларга янгича назар ташловчи қобилият соҳиби (антиконсеватизм), кучли ҳиссиёт, ўзига хослик, худбинлик, ўжарлик, ҳимояланганлик, баъзан ўта индамас. «Кўзни қамаштирувчи » табассум қилишга қодир.

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бу машқ орқали характерингиздаги нозик жиҳатларни аниқлашингиз мумкин