Инсон табиати шундайки, у омадсизлик даврида унга қарши туриш учун фаолроқ бўлади, ижобий даврида тинчликни сақлаб, унинг тугашини кутиш ва бахтли даврни қўлдан бой бермасликни тавсия қилади.
Нумерлогия нафақат муайян инсон ҳақида маълумот беради, балки унинг бошқа инсонлар билан ўзаро муносабатларини тушунтира олади. Бу оиладаги низоларни ечиш, ишда, жамоат орасида вазиятни яхшилашда муҳимдир..
0 рақами
Қадимдан 0 рақами тўлиқ ишонч рамзи бўлиб келган. Бу рақам ҳар қандай айёрлик ва фитналардан ҳоли. Барча ишларни очиқ кўнгил билан ёлғон тафсилотлардан қўрқмасдан амалга ошириш мумкин. Кўп ноллар, масалан, телефон рақамидаги ноллар сизни ёлғондан асрайди. Туғилган санангиздаги 0 сизнинг фикрларингиз ва ҳатти – ҳаракатларингиз поклиги учун жавобгарликни «бўйнингизга юклайди».
Ҳар қайси ойнинг 10-, 20-, 30 – санаси фикрларни поклашга ёрдам берадиган медитация билан шуғулланиш учун қулай кундир.
1 рақами
Бу рақам зеҳн, ақлий қобилят, ижод ва яратувчанлик рамзи ҳисобланади. Шунингдек, у инсон характерининг кучини акс эттиради ҳамда шуҳратпараст ва ўзига ўта ишонган киши феъл-атворини жуда ҳам кучайтиради. 1 рақамида инсоннинг сардорлик (етакчилик, раҳбарлик) қобилиятларига ва бирорта янги нарсани яратишга таъсир қиладиган куч бор. Дунёнинг кўпгина байрамлари ойнинг 1 – санасида ўтказилиши бежиз эмас.
Ҳар қайси ойнинг 1-, 10-, 19-, 21-, 31- саналарида дадиллик билан янги ишларга қўл уринг. Бу пайтда сиз ўзингизнинг нуқтаи назарингизни ҳимоя қила оласиз, шунингдек, сизда атрофингиздаги инсонларга таъсир қилиш имконияти пайдо бўлади.
2 рақами
Бу рақам аёл ибтидосининг, феъл-атворнинг мувофиқлиги ва эгизаклар рамзидир. Икки рақами атрофидан романтика ва пок севгининг нафаси келади. Бироқ бу фақат икки ўзга жинс вакилларининг иттифоқига тегишли бўлиб, уларнинг ўзаро муносабатларини акс эттиради. Муросалар ва ён беришларнинг рақами бўлмиш 2 бўлажак муваффақиятлар гаровидир. Осойишталик ва уйғунлик, бахт ва севги – буларнинг барчаси 2 рақами билан боғлиқ.
2-, 12-, 22-дан 29 гача бўлган саналардан бирида туғилган инсон ўзининг кучли ва заиф томонларини бошқаларга қараганда яхшироқ тушунади. Бундай инсон у ёки бу вазиятларда қандай иш тутишни билади.
3 рақами
3 рақами муқаддас рақамлардан бири ҳисобланади. У илоҳий ичкиликнинг қўшилишини акс эттиради. Ўтмишда бу рақам маъбуданинг 3 хилдаги образини билдирган. Бу маъбуда бир пайтнинг ўзида ҳам қиз, аёл ва кекса кампир образида ўзини намоён этган. Христиан динида 3 рақами авлиё Троица рамзи бўлган. У бутун ҳаёт циклини, жумладан, туғилиш, ҳаёт ва ўлимни акс эттиради. Шунингдек, у эркак ибтидосининг ҳам рамзи саналади. Айнан бу муқаддас сонга ишонч сабаб кўп дуо ва афсунлар уч марта такрорланади.
Ҳар ойнинг 3-, 13-, 23-, 30-, 31- саналари тушунтириб бўлмайдиган сир ва жумбоқларга бой. Бу пайтда барча ишларга инсон қарши туролмайдиган мўъжизавий кучлар аралашади. Бундай кунларда энг яхшиси, тинчликни сақлаб, воқеалар ривожига аралашмаслик керак.
4 рақами
Бу рақам барқарорлик, мустаҳкамлик ва вазминлик рамзидир. У ер юзи ва унда содир бўлаётган жараёнлар, йилнинг 4 фасли (баҳор, ёз, куз ва қиш), 4 унсур (ер, сув, ҳаво ва олов), ер юзининг 4 томони (Шимол, Жануб, Ғарб ва Шарқ) билан боғлиқ. 4 рақами инсоннинг ер билан боғлиқлигини кучайтиради. Бундай пайтда кўплаб воқеалар ва ҳодисалар тушунарлироқ бўлади. Бу вақт мавжуд бўлган ишларни давом эттириш, бирор нарсани бошлаш ёки тугатиш учун энг қулай вақт.
5 рақами
Бу рақaм (2+3) аёл ва эркак ибтидоси бирлигининг рамзидир. У эркак ва аёлнинг иттифоқини, никоҳини билдиради. Қадимги олимларнинг фикрича, бу рақам асосий 4 та элемент ва квинтэссенциянинг бирикмасидан иборат бўлган. Бундай кунларда қизғин фаолият билан шуғулланиб, ўзининг меҳнат салоҳиятини ошириш тавсия қилинади. Бу даврда сизда мақсадингизга эришиш йўлида баъзи қийинчиликлар туғилиши мумкин. Лекин бу қийинчиликлар салбий характерга эга эмас. Аксинча, уларни енгиб, сиз ўзингизни янада дадилроқ ҳис қиласиз ва ўз қобилият, истеъдодингизни тўлиқроқ намоён этасиз.
6 рақами
Бу рақам хотиржамлик ва сокинлик рамзидир. У бирор нарсанинг яхлитлигини англатади. Бу рақамнинг қизиқлиги шундаки, унинг таркибидаги рақамларни қўшсак (1+2+3) ёки уларни кўпайтирсак (1*2*3), биз бир хил, яъни 6 рақамини ҳосил қиламиз. Бундай кунларда яқин инсонларингиз кўпроқ сизнинг ёрдамингизга муҳтож, чунки бу рақам, энг аввало, оилага таъсир қилади. Эски дўстларни ёдга олиш, қариндош-уруғларни йўқлаш, олдин юзага келган низоларни ечиш ва ҳоказолар учун энг қулай палладир.
7 рақами
7 рақами муқаддас рақамлардан ҳисобланади. У инсон қалбини донолик ва сирли билимларга тўлдиради, шунингдек, рақамлар орасидаги энг сеҳрлиси деб ҳисобланган. Илоҳий яралишнинг 7 куни, гармониянинг 7 нотаси, спектрнинг 7 ранги ва ҳоказоларнинг мавжудлиги бежиз эмас. Қадимги славянлар 7 ўғли мисли кўрилмаган сеҳрли кучга эга бўлишига ишонишган. Бундай кунларда атрофингиздаги сирли белгиларга эътибор беринг ва уларни шарҳлашга ҳаракат қилинг.
8 рақами
Бу рақам фаровонлик, чексизлик, тараққиёт, бойлик ва тўкин-сочинлик рамзидир. Агар сиз моддий қийинчиликларни бошдан кечираётган бўлсангиз, унда ўзингизни 8 рақами билан ўраб олишга ҳаракат қилинг. Масалан, 8 рақамли уй ёки хонадонга кўчиб ўтинг. Барча молиявий ҳаракатларни 8 -, 18-, 28 – саналарда амалга оширишга ҳаракат қилинг. Шунда сиз, албатта, муваффақиятга эришасиз. Бу кунларда тузилган келишувлар икки томонга ҳам фойда келтиради.
9 рақами
Бу рақам даврийликнинг якуни ва доимийлик рамзидир. У ҳам муқаддас рақамлардан бири ҳисобланади. Мушукнинг 9 ҳаёти ҳақидаги ривоятнинг борлиги бежиз эмас. Ушбу фикр мушукнинг сеҳргарлик билан боғлиқ энг сирли ҳайвон деб ҳисоблашга асосдир. 9 рақамнинг қизиқ томони шундаки, каррали ҳар қандай рақамга унинг таркибидаги рақамларни қўшганда-натижа 9 га тенг бўлади. Бундай кунларда олдин бошлаган ишларингизни тугатмай туриб, янгиларига қўл урмасликка ҳаракат қилинг. Шунда омад сизга кулиб боқади.
11 рақами
Бу рақам интуиция ва башоратлар рамзи ҳисобланади. 11- санада туғилган инсонда ички ҳис-туйғу кучли, шу билан бир қаторда олдиндан кўра олиш қобилияти ҳам ривожланган бўлади. Ҳар қайси ойнинг 11–санасида ўзингизнинг 6 туйғунгизга қулоқ солинг ва уни ўз муаммоларингиз ечимига қаратинг. Бу кунда юз берадиган кўплаб англашилмовчиликлар ўз-ўзидан, ҳудди сеҳр қилингандек ечимини топади.
13 рақами
13 рақамини турли бахтсиз ҳодисалар ва омадсизликлар билан боғлашади. Балки бу нарса қадимда сеҳргарларнинг тақвимида 13 та ойнинг бўлганлиги билан боғлиқдир. Шунингдек, бутпарастлик пайтида ҳар қайси ойнинг 13-санасида диний маросимлар ўтказилган.
22 рақами
22 рақами ихтиёрсизлик рамзи ҳисобланади. Бундай кунларда инсон аввал қатъий ҳаракатлар қилади, кейин эса бу ҳаракатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларни ўйлашга киришади. Бунга йўл қўймасликка имкон топинг ва «Етти ўлчаб, бир кес!» мақолига амал қилинг. Ҳатто мақолнинг 22 рақами таъсирида пайдо бўлгани ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Хосият СИДДИҚОВА тайёрлади.
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди