15:15 / 06.03.2018
6 996

Фарздан кейинги энг афзал амални биласизми?

Фарздан кейинги энг афзал амални биласизми?
Амаллар кўп. Уларга бериладиган савобларнинг даражаси амалга қараб белгиланади. Энг савоби кўп амал бу фарз ҳисобланса, бошқаларга яхшилик улашиш ундан кейинги ўринда турадиган улуғ ибодатдир!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида бошқаларга қилинадиган яхшиликни фарздан кейинги ўринда туришини баён қилиб шундай дедилар: “Фарзларни адо қилишдан кейинги ўринда турадиган Аллоҳга энг суюкли бўлган амал бу мусулмонинг қалбига хурсандчиликни киритишдир”.

Шунинг учун Шайх Абдуллоҳ Ҳошим раҳматуллоҳи алайҳ қозиликдан келган маошнинг тенг ярмига ширинлик сотиб олиб, ўзлари билан олиб юрар ва ҳар доим учратган болага ширинликдан бериб, уни хурсанд қилар эдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқаларга яхшилик қилишни динимиздаги улкан ибодатдан ҳам юқори қўйдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бир биродарим билан бирор ҳожати юзасидан бирга пиёда юришим мен учун мана бу масжидда ‒ яъни Мадина масжидида ‒ бир ой эътикоф ўтиришимдан суюклидир”.

Ушбу ҳадис ҳар бир инсонни бошқаларга яхшилик қилишга ундовчи энг кучли ҳадис ҳисобланади.

Ўйлаб кўринг рўза, эътикоф, масжидун набавий тарозининг бир палласида, бир одамнинг ҳожатини чиқариш учун саъй ҳаракат қилиш бир палласида.

Бир одамни биламан. 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган одамнинг ҳаммасини хизматини қилади. Шу даражада хизмат қиладики, уйида 12 яшар боласи ҳам гоҳида у кишига иш буюриб туради. Энг қизиғи, бировнинг хизматини қилишдан малолланмайди. Аксинчa, хурсанд бўлади.

Бир куни у кишини тўхтатиб бу одати ҳақида сўраганимда: “Бировнинг хизматини қилсам ва ҳожатини чиқарсам Масжиди Набавийда эътикоф туришдан кўпроқ савоб оламан.Шу ҳақдаги ҳадисни эшитганимдан буён мана шу хайрли ишга қасд қилганман”, деди.
Одилхон қори Юнусхон ўғли

Манба: aqida.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Фарздан кейинги энг афзал амални биласизми?