Ўшанда 33 ёшда эдим. Икки-учта дўстим билан тоғда дам олиб келиш учун Ҳожикентга борадиган электропоездга чиқдим. У ерда яхши дам олиб, уйга қайтиш ниятида темир йўл станциясига келдик. Шу пайт йўлда ичиб кетиш учун сув олмоқчи бўлдим ва бироз чалғиб қолдим. Бир пайт поезд аста-секин ўрнидан қўзғала бошлади.
Поезд билан ўртамиздаги масофа тахминан 350 метр чиқарди. Тоғда яна бир кун, боз устига ёлғиз қолиб кетишим мумкинлигини ўйлаб, елкамдаги оғир рюкзакка ҳам қарамай, бор кучим билан югурдим. Бир амаллаб охирги вагонга илашиб олдим. Аммо тамбурга йиқилиб, бошқа йўловчилар ёрдам бермагунларича, яъни ўн беш дақиқача ўрнимдан тура олмай ўтирдим. Нафасим бўғзимга шу қадар кучли тиқилиб қолгандики, дамим қайтиб, тинимсиз ҳарсиллардим.
Шу воқеадан сўнг чекишни ташлашга қарор қилдим. Соғлом турмуш тарзига қайтиб, ҳар кун тонгда югуришни бошладим. Ҳозир 71 ёшдаман. Аммо 350 метр масофани нафасим сиқилмасдан, кучли ҳарсиллашларсиз, бемалол югуриб ўта оламан. Ана шунақа, вақтида чекишни ташлаш мана шундай фойда беради!
Эркин САЪДУЛЛАЕВ,
Қашқадарё вилояти
Қашқадарё вилояти
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)