
Янги Зеландия ва Швеция олимлари махсус тадқиқот ўтказиб, аёлларнинг туғилиш тартиби ва келажакдаги тана вазни индекси ўртасидаги мутаносибликни кўрсатиб беришди. Аниқланишича, опалари бор қизлар соғлом фарзанд кўриш билан бир қаторда, тўлишишга мойил бўлмайди.
Тадқиқотларда жами 26 минг опа-сингил иштирок этди. Улар швециялик бўлиб, 1991-2009 йиллар орасида туғилган. Олимларнинг аниқлашича, опалар 25 ёшдан сўнг сингилларига нисбатан 30 фоизга кўпроқ эҳтимол билан тўлишишади.
Шу турдаги бошқа тадқиқотдан маълум бўлишича, оиланинг биринчи фарзандида интеллект коэффициенти одатда юқорироқ бўлади.
Олимлар бундай тадқиқотларнинг миллий соғломлаштириш дастурларида қўл келишини айтмоқдалар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар