Ҳамал
Бу ҳафта энг қимматли маълумотларга эга бўласиз. Янги ғоя ва таклифларингизни кўпчилик қўллаб-қувватлайди. Ҳамкасбларингиз µам сизга µавас билан қарашади. Меµнатингизга яраша ҳақ ололмасангиз, кўп ўйланиб, асабингизни бузманг. Бу вақтинчалик, узоққа чўзилмайди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида кутилмаган сюрпризлар бўлади. Иш билан хориж сафарига чиқишингиз эҳтимоли бор.
Савр
Бор эътиборингизни бизнесдаги янги ҳамкорларга қаратасиз. Улар билан фойдали шартномалар имзолашга ҳаракат қиласиз. Лекин бу сиз ўйлаганчалик муваффақиятли бўлмаслиги мумкин.
Муҳаббат бобида омад кулиб боқмаслиги мумкин. Аммо тушкунликка тушманг. Ҳаётга реал кўз билан қарасангиз ҳаммаси ўз ўрнига тушади. Яқинларингиз ва дўстларингизнинг маслаҳатларига қулоқ тутинг. Улар сизга ёмонлик соғинишмайди.
Жавзо
Жавзо буржи вакилларига бу ҳафта бизнес бобида омад кулиб боқади. Якка тартибдаги тадбиркорликми, қишлоқ хўжалигими, касаначиликми, қай бир йўналишда бўлмасин, фойдали ишларни амалга оширасиз. Натижада, моддий имкониятингиз сезиларли даражада яхшиланади. Бошингиз билан ишга шўнғиб, шахсий ҳаётни ҳам унутиб қўйманг. Дам олиш кунларини оила даврасида ўтказинг.
Саратон
Ўзингизни ўтга, чўққа ураверманг. Ҳамма нарса ўз вақти-соати билан ҳал бўлади. Ақлий чарчоқ ҳам сурункали касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир ишда меъёрни унутманг. Соғлигингизга эътиборли бўлинг. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ўзингиз хоҳлагандек харидлар қиласиз. Дам олиш кунлари яқинларингиз ташрифидан хурсанд бўласиз.
Асад
Ҳафта бошида ҳаммаси тинч-осойишта бошланади. Бир хилликдан зериккандек бўласиз. Ва бу кўпга чўзилмайди. Ҳафтанинг иккинчи ярмида бари бирдан тезлашиб кетади. Ишларингизни режа асосида амалга оширинг, шунда муаммоларга дуч келмайсиз.
Ҳамкасблар билан бироз зиддиятли вазиятлар туғилиши мумкин. Оғир ва босиқ бўлсангиз ютасиз.
Сунбула
Синовларга дуч келасиз. Ҳеч ўйланманг, баридан муваффақиятли ўтасиз. Моддий аҳволингизни анча яхшилаб оласиз. Фақат пулингизни режадан ташқари харидларга сарфламанг. Акс ҳолда, қийналиб қоласиз. Ёлғиз «сунбула»лар учун ҳафтанинг иккинчи ярмида муҳаббат офтоби чарақлайди! Улар бир умр ёдда қоладиган романтик учрашувларга гувоҳ бўлишади.
Мезон
Мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Ана шунда кўзлаган мақсадларингизга эришасиз. Ҳиссиётларга эрк берманг. Юлдузлар сизга оғир-босиқ бўлишни маслаҳат беришмоқда. Акс ҳолда муаммоларга дуч келишингиз мумкин.
Иш билан бўлиб оилангизни эсдан чиқарманг. Фарзандларингиз билан дўстона муносабатда бўлинг. Берган ваъдангизни бажаришни унутманг.
Ақраб
Ҳафта бошида молиявий муаммоларни бартараф этасиз. Бизнес ҳамкорлар билан фойдали шартномалар имзолайсиз. Айниқса, ижодкор вапедагогларга омад кулиб боқади. Янги ғоя ҳамда таклифларингиз мамнуният билан қабул қилиниб, амалиётга жорий этилади. Эгаллаб турган лавозимингиздан кўтарилишингиз кутилмоқда.
Қавс
Соғлигингизга беэътибор бўлманг. Чунки бу ҳафта саломатликни тиклаш учун қулай фурсат. Барча ишингизни бир четга суриб, аниқланган касалликларнинг олдини олишга киришинг. Ахир, соғлик ҳамма нарсадан муҳим.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида кўпдан бери режалаштирган харидларни амалга оширасиз. Бундан оила аъзоларингиз жуда хурсанд бўлишади. Дам олиш кунлари фарзандларингиз билан истироҳат боғларига сайр қилинг.
Жадий
Кўпдан бери кўришмаган танишларингиз билан учрашасиз. Улар билан келажак учун фойдали шартномалар имзолайсиз. Ҳамкасбларингиз ташаббусларингизни қўллаб-қувватлашади. Кутганингиздан ҳам яхши натижаларга эришасиз. Ҳафта сўнгида ижодий сафарга чиқишингиз эҳтимоли бор. Кўплаб янгиликларга гувоҳ бўлиб, касбий маҳоратингизниоширасиз. Бундан, албатта, ўзингиз ҳам хурсанд бўласиз.
Далв
Режадан ташқари ишларни амалга оширманг. Акс ҳолда, ҳеч бир ишни охирига етказолмайсиз. Сўнг муаммолардан бошингиз чиқмай қолади.
Пайшанба — бизнес ҳамкорлар билан шартнома имзолаш учун қулай фурсат. Иш билан бўлиб яқинларингизни ҳам эсдан чиқарманг. Дам олиш кунлари улар ҳолидан хабар олинг.
Ҳут
Фарзандлар тарбиясига кўпроқ вақт ажратиш лозим. Тўғри қиласиз. Болалар келажаги учун бугундан ҳаракат қилган афзал. Шу билан бирга ишни ҳам унутиб қўйманг. Бошлаб қўйган юмушларингиз аро йўлда қолиб кетмасин. Ахир, қолган ишга қор ёғар, деб бежиз айтишмаган. Дам олиш кунлари кутилмаган меҳмонлар ташрифидан хурсанд бўласиз.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди