Яқинда Тошкент шаҳридаги бир танишимнинг йиғинида иштирок этдим. Туғуруқхонадан чиқаётган келиннинг онаси қудасиникига қовурдоқ олиб бораркан. «Қовурдоқ», дея номланувчи мазкур маросимни кўриб, оғзим ланг очилди.
Тўрт хонали уйнинг учтаси меҳмонлар билан тўла. Салима опа биттасига бошлади. Дастурхондаги ноз-неъматларни кўриб, лол қолдим. Қанд-қурсдан тортиб, писта-бодомгача, турли хил пишириқ, чет элдан келтирилган меваларгача бор.
Кўринишидан хонтахтадаги егуликларга бир неча миллион сўм кетганга ўхшайди. Бироздан сўнг танишимнинг қизи Шалола патнисда нон ва салат, ликобчада қовурдоқ олиб кирди. Нари-бери овқатлангандек бўлиб, чақалоққа узоқ умр тилаб, ўрнимиздан турдик. Шу пайт бир аёл кириб келди ва Салима опага:
— Дастурхонни қайтадан безатиш керак. Чақалоқнинг дадаси ўртоқлари билан келаркан, — деди.
Тезроқ чиқиб кетишга ошиқдик. Йўлда кетаётиб, ўйланиб қолдим. Наҳотки, чилла деган удум унутилган бўлса? Ахир, бизда қадимдан чиллали уйга қирқ кун давомида бегона одам киритилмаган. Чақалоқ ётган хонага фақат онаси ва бувиси кирган. Зеро, келинчак туғуруқ даврида анча ҳолдан тойгани сабабли касалликка тез чалинади. Шу боис куч йиғиб, олдинги ҳолатига қайтгунича онага яхши парвариш керак. Гўдак ётган уйда зараркунандаларга қарши тез-тез исириқ тутатиб турилиши ҳам бежиз эмас. Чилладан омон-эсон чиққан келиннинг ўзи ҳам, боласи ҳам соғлом бўлади. Шундан сўнг она-болани кўргани қавм-қариндошлар, опа-сингиллар, танишлар келиши мумкин.
Туғуруқхонадан чиққан келиннинг онасига ўша куниёқ тоғора-тоғора қовурдоқ қилиб бориш мажбуриятини ким юклаяпти? Бундай удумни йўқ қилиш мавриди келмадимикан? Ундан кўра, эндигина енгиллашган, камқон, титрабгина турган келин қувватли витаминларга бой таомлар билан сийлангани маъқул эмасми? Бу бемаъни тадбир келин неча бор туғуруқхонадан чиқса, шунча маротаба такрорланар экан. Қуда томон қиз узатиб ҳам қутулмас экан-да...
Наҳотки, маҳалла оқсоқоллари, нуронийлар бу удумни йўқотиш чораларини ўйлаб кўрмаган бўлса? Ахир, уларнинг бошида ҳам шу савдо бор-ку! Қачонгача қиз узатганнинг бошини эгамиз, қарзга ботирамиз? Қиз узатиб, ўғил уйлантирган ота-она яйраб-яшнаб ҳаёт кечириш ўрнига, бир умр фарзандларининг кам-кўстини ямаш билан ўтадими?
Хонбиби ҲИММАТ қизи
Манба: Od-press.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди