Куни кеча журналист Жасур Ҳамроев ва Azon.uz таъсисчиси Мубашшир Аҳмад ўртасида ижтимоий тармоқларда жонли мулоқот бўлиб ўтди.
Жасур Ҳамроев тармоқ фойдаланувчиларидан келган саволларни ўқиб эшиттирди. Жумладан, уйланиш масаласида қуйидаги саволни берди.
«Бенамоз, хижобсиз қизларга уйланиб, уларни ҳаёт давомида Аллоҳнинг буюрганларига ўргатишимиз тўғрими?»
Мубашшир Аҳмад домла саволга қуйидагича жавоб берди:
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 4 тоифа аёлни баён қилганлар. Аёлнинг насаби, бойлиги, чиройи ва диёнати учун уйланилади. Сен эй барака топгур, диёнатлисига уйлан, деб Пайғамбар алайҳиссалом тавсия қилганлар. Ана шундан келиб чиқадиган бўлсак, диёнатлисига уйланиш яхши бўлади.
Лекин чиройи бор, гўзаллиги бор аммо диёнати йўқ бўлса. Диёнат деганда диннинг барча арконларини ўзида мужассам қилганни айтилади-да. Демак рўмолда эмас, намозда эмас, демак тўлиқ диёнатда эмас, балки диёнатнинг баъзи бир кўринишлари бор. Масалан, ахлоқли, одобли, уятчан бўладиган бўлса ва бундан бошқа солиҳароқ қиз топилмаса, албатта (ўшани) олинади. Эр сифатида, хонадон соҳиби сифатида ўз аёлини секин аста тарбия қилади”, деб айтди Мубашшир Аҳмад. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди