00:40 / 27.06.2018
8 777

Мунажжимлар башорати: 27 июнь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 27 июнь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун худонинг ўзи сизга битмас-туганмас куч ато этади иншооллоҳ. Бу куч ва ғайрат азалий орзуларингизни ҳақиқатга айлантиришингизда асқотади. Асосийси, беҳуда ишларга куч сарфлаб овора бўлмасангиз бас. Куннинг иккинчи ярмида молиявий жиҳатдан бақувватлашиб олишингиз учун ҳам қулай имкониятлар туғилиши мумкин. Бугун барча турдаги зарарли одатлардан воз кечиш муваффақиятли ва фойдали кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Ухлашдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилганингиз маъқул.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
27 июнь куни то кечга қадар қалбингизни осудалик ва қувончли лаҳзалар тарк этмайди. Хотиржамликдан зинҳор айро бўла кўрманг. Бусиз кунингиз жанжал ва баҳсларга қоришиб кетиши ҳеч гап эмас. Серқатнов йўлларда ниҳоятда сергак юринг, акс ҳолда ҳалокатга йўлиқишингиз мумкин. Оммавий тадбирлар ва дўстлар орттириш бугун сизга наф келтирмайди. Мабодо профессионал касбингиз билан боғлиқ янги ғоялар мияга келиб қолса, дарҳол қоғога тушириб қўйганингиз маъқул.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Куннинг биринчи ярмида майда-чуйда муаммолар билан бошингизни қотиришлари кутилади. Бундай лаҳзаларда қалбингизгагина қулоқ тутинг. Молиявий масала ҳам ҳадеганда қайсар хотин ёки эр каби соллана бошлаши мумкин. Аммо билинг, эгизаклар буржи остида туғилган одамни бунақанги найранглар билан йўлдан қайтариш жуда мушкул. Шубҳали лойиҳалар ва пул масаласидаги таваккалчиликлардан воз кечинг. Шунда йўқотишларга юз тутмайсиз. Иложи бўлса, парҳез тутишни бошланг. Саломатлигингиз учун бунинг фойдаси катта бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
27 июн куннинг биринчи ярмидаёқ кўзланган режаларнинг барчасини уддалашга улгурасиз. Фақат ишни пухта режага асосланган ҳолда амалга оширинг. Муҳаббатда ҳар бир қадамингизни ўлчаб босинг. Бу сизни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг ортиқча саволларидан, тергашларидан асрайди. Кечки пайт хонадонингизга олисдан меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Кечқурун тоза ҳаво сайрини канда қилманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Иш ҳамда муҳаббатда бугун омадингиз келиши тайин бўлиб турибди худо хоҳласа. Омаднинг энг юқори чўққилари ҳам бугун сизга маҳтал бўлиб туришларини унутманг. Фақат бу чўққиларга эҳтиёткорлик билан кўтарилинг. Йўлингиз сирпанчиқ бўлиб чиқса, йиқилишдан сақланинг. Молиявий масалаларни муваффақиятли бартараф этиш осон кечмайди. Бунинг учун сизга босиқлик ва чуқур мулоҳазалилик жуда зарур бўлади. Жуфтингизга фақат ён беринг. Зиён қилмайсиз. Ҳаво иссиқ кунда хамирли таомлардан тийилганингиз дуруст.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
27 июн куни паризод буржи остида туғилганлар ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида оригинал усуллардан фойдаланган ҳолда қадам ташлашлари зарур бўлади. Ишхонада мартабангиз янада ошишини истасангиз, оптимист бўлинг. Бугун кун давомида соғлом турмуш тарзи сари интила боринг. Спортнинг сузиш тури билан шуғулланиш айни сиз учун. Вақт топсангиз, тоғли ҳудудларга чиқиб дам олсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Тушкун хаёллар ҳам шу баҳонада нари чекинади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун куннинг биринчи ярмида кичик муаммоларга дуч келишингиз кутилмоқда. Аммо уларни бир зарб билан ижобий ҳал этиш қўлингиздан келади. Сизга ҳаётда чин кўнгилдан ёрдам берувчи одамлардан узоқлашманг. Улар бугун ҳам сизга асқотиб қолиши мумкин. Бир ўзингиз йўлингизда учрайдиган тўсиқларни енгиб ўта олмайсиз. Ҳеч бўлмаганда уларнинг маънавий кўмаги зарур бўлади. Кечқурун дўстлар билан учрашиб дам олишингиз кутилади. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар, спиртли ичимликлардан нарироқ бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
27 июнь куни севган инсонингизга нисбатан дилингизда кўплаб саволлар туғилиши мумкин. Башарти ҳали у билан турмуш қуриб улгурмаган бўлсангиз-у, ишонч мустаҳкам бўлмаса, бу муносабатларга ўз вақтида нуқта қўйилгани маъқул. Оилали дўстларимиз эса бугунги кунни жуфти билан янада иноқлашган ҳолда, деярли романтика оғушида кечиришади. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар уй таъмири билан машғул бўлиши, ёки саёҳатга отланиши мумкин. Кечқурун пластик карточкангизга пул келиб тушиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Рамзий маънода айтганда, бугунингиз қуёшли ва ёрқин кечади. Арзимас баҳслар, мунозаралар сизни тушкун кайфиятга сола олмайди. Айрим оила қурмаганлар ҳаётида бир кўришда муҳаббат лаҳзаси юзага келиши мумкин. Агар оила қуришга тайёр бўлсангиз, олға қадам ташланг. Бугун организмни чиниқтиришга йўналтириладиган машғулотлар, халқона усулда турли хасталикларни даволаш муваффақиятли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилсангиз, тунингиз осуда ўтади. Оилада жуфтингизга нисбатан янада меҳрлироқ бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
27 июнь куни ҳаддан ташқари юқори чўққилар сари интилманг. Бунинг ўрнига дўстлар билан, яқинларингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Айниқса, иш жойингиздаги ҳамкасблар билан илиқ муносабатларни сақлаб қолиш сиз учун жуда муҳим. Техника ва ақлий меҳнат билан боғлиқ амаллар омадли кечиши кутилмоқда. Молиявий аҳволингиз яхшиланишига бадавлат танишлардан бири кўмаклашиб юбориш эҳтимоли бор. Бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини унутманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кимлардир сизга тижорат билан боғлиқ ҳамкорликни таклиф этиш мумкин. Дарҳол ўзингизни четга олинг. Бу амал сизга ҳеч қандай наф келтирмайди. Аксинча, муаммолар гирдобида қолиб кетасиз. Бугун банкдан кредит олиш, ёки қариндошлардан қарз кўтариш ҳам муваффақиятсиз кечади. Ўз имкониятингизга суянган ҳолда иш кўришга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда ақлни ишлатган ҳолда қадам ташлашингиз тавсия этилади. Шунда муҳаббатингиз гуллаб-яшнаши тайин деяверинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
27 июнь куни юки оғир масалаларда жамики масъулиятни бўйнингизга олиб қўйманг. Иммунитетни кўтариш билан шуғулланинг. Овқатланиш масаласини пухта режалаштириб олинг. Имкон бўлса, куннинг иккинчи ярмида бассейнда чўмилинг. Моддий жиҳатдан пайдо бўладиган муаммоларни фақат қариндошлар кўмагидагина ижобий ҳал эта оласиз. Кечқурун ҳали оила қурмаган дўстларимизнинг баъзилари романтик учрашувни бошдан кечиришлари кутилади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 27 июнь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?