10:20 / 02.07.2018
11 014

Ҳафталик мунажжимлар башорати: 2—8 июль, 2018 йил

Ҳафталик мунажжимлар башорати: 2—8 июль, 2018 йил
Ҳамал

«Ҳамал» буржи вакиллари бу ҳафта бизнес ҳамкорлари билан муҳим ва фойдали шартномалар имзолашади. Ишда ҳар доимгидек фаол бўлсангиз, муносиб мукофотланасиз.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида саломатлигингизга жиддий аҳамият беринг. Бирор безовталикни сездингизми, ўз вақтида шифокорга мурожаат қилинг. Шанба ва якшанбада мириқиб ҳордиқ чиқаринг.

Савр

Бу ҳафта сизни чалғитувчилар кўп бўлиши мумкин. Уларга аҳамият бермай, ишингизда олға ҳаракат қилсангиз, албатта, ютасиз. Акс ҳолда муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Ишда ҳам, оилада ҳам асабни авайланг. Ҳафтанинг иккинчи ярмида яхшигина даромадга эга бўласиз. Дам олиш кунлари дўстларингиз билан табиат бағрида сайр қилинг.

Жавзо

Бу ҳафта кайфиятингиз тез-тез ўзгариб туради. Шу боис кўнгилочар масканларга оилавий ташриф буюринг. Саломатлик билан боғлиқ муаммоларга ҳам дуч келишингиз мумкин. Бирор безовталикни сездингизми, кечиктирмасдан ўз вақтида шифокорга мурожаат этинг. Ахир, саломатлик ҳамма нарсадан муҳим.

Дам олиш кунлари дўстларингиз ташрифидан хурсанд бўласиз.

Саратон

Бу ҳафта «саратон»лар учун унутилмас воқеаларга бой бўлади. Бизнес ҳамкорлар билан кўплаб муҳим тадбирларда иштирок этасиз. Бундай қулай имкониятдан унумли фойдаланиб қолинг. Акс ҳолда, моддий томонлама ҳеч қандай фойда кўрмайсиз.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳамкасбларингиз ҳам янги таклиф ва ғояларингизни қўллаб-қувватлашади. Албатта, бундан хурсанд бўласиз. Якшанбада меҳмонга таклиф этиласиз.

Асад

Бу ҳафта янги дўстлар орттирасиз. Бу ҳаётингизда туб бурилишлар ясаши мумкин. Моддий аҳволингиз ҳам сезиларли даражада яхшиланади. Бундан руҳланиб янада олға ҳаракат қиласиз. Ва бу сизга ижобий таъсир қилиши, шубҳасиз. Ҳафта охирида кўпдан бери ечимини кутаётган ишларингизни ҳал этасиз.

Сунбула

«Сунбула»лар учун бу ҳафта янги имкониятлар эшиги очилади. Натижада, уларнинг моддий аҳволи ҳам сезиларли даражада яхшиланади. Бизнесда ҳеч иккиланмай янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатаверинг.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида кўпдан бери режалаштирган харидларингизни амалга оширасиз. Ҳафта сўнгида шифокор қабулига ёзилиб қўйсангиз зарар қилмайди. Дам олиш кунлари яқинларингиз ташрифидан бошингиз кўкка етади.

Мезон

Бу ҳафта сизни қўллаб-қувватловчилар кўп бўлади. Фақат уларнинг ҳаммасига ҳам ишонаверманг. Ишда ҳам муносиб рағбатлантиришади. Ҳамкасбларингиз эса сизга ҳавас қилишади. Уларга миннатдорлик билдиришни унутманг. Шанба — харидлар учун қулай кун. Дам олиш кунлари яқинларингизни йўқлаб, улар ҳолидан хабар олинг.

Ақраб

Бу ҳафта «ақраб»лар яхши пул топиш имкониятига эга бўлишади. Ўзингиз хоҳлагандек харидлар қиласиз. Фақат ортиқча харажатларга йўл қўйманг. Акс ҳолда, моддий томонлама муаммолар туғилиши мумкин. Яқинларингиз ҳам сизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Ҳафта сўнгида кўпдан бери кўришмаган дўстларингиз билан учрашасиз. Бундан, албатта, хурсанд бўласиз.

Қавс

Ишларингиз юришиб, моддий аҳволингизни анча тиклаб оласиз. Бироз қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин. Бундан ҳеч ҳам сиқилманг. Озроқ сабр қилсангиз барчаси ижобий якун топади.

Ҳафта сўнгида ҳамма ишингизни бир четга суриб, бор эътиборни оилангизга қаратинг. Фарзандларингиз билан кўнгилочар масканларга бориб, мириқиб дам олинг.

Жадий

Ҳафта бошида сиздан ҳушёрлик талаб этилади. Алданиб қолишдан эҳтиёт бўлганингиз маъқул. Ҳафтанинг иккинчи ярмида эса узоқ йиллик муаммоларингизни ҳал этиш имконига эга бўласиз. Саломатлигингизга ҳам бефарқ бўлманг. Ҳар қандай шароитдадам олиш кунларини оила даврасида ўтказинг.

Далв

«Далв»ларга тежамкор бўлишни маслаҳат берамиз. Зарур бўлмаса катта харидларни кейинги ҳафтага қолдириб туринг. Йўл қўйган хатоларингизни тузатиб, улардан тегишли хулосалар чиқариш вақти келди.

Ҳамкасбларингиз билан бироз зиддиятга дуч келишингиз мумкин. Буни ўйлаб асабингизни бузманг. Ҳафта сўнгида ҳаммаси ижобий ечим топади. Дам олиш кунларини дўстлар даврасида ўтказасиз.

Ҳут

Ҳар қандай шароитда ҳам кўнглингизга қулоқ солинг. Атрофдагилар сизни чалғитиши мумкин. Уларнинг айтганига ишониб, кейин афсусланиб юрманг.

Соғлигингизга беэътибор бўлманг. Бирор безовталик сездингизми, дарров олдини олишга ҳаракат қилинг. Дам олиш кунлари оилавий саёҳатга чиқинг.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳафталик мунажжимлар башорати: 2—8 июль, 2018 йил