ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ҳам иш, ҳам романтика масаласи кўпчилик билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Фақат ким дўст, ким душманлигини чалкаштириб юборманг. Молиявий соҳада бугун муваффақиятларга эришасиз. Катмонингиз пулга тўлади иншооллоҳ. Орзуингиздаги буюмларни сира ўйланмасдан харид қилишингиз, яна пича пулни яхши кунлар учун асраб қўйишингиз ҳам мумкин. Кечқурун саломатлик ҳақида алоҳида қайғуринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 июль куни муҳим ҳужжатларга имзо қўйишингиз мумкин. Имзо қўяётганда, бу ҳужжат билан обдон танишиб чиқишни унутманг. Хусусий мулк, мерос ва солиқ тўлаш билан боғлиқ амаллар бугун омадли ва хайрли кечиши кутилмоқда. Фақат кун давомида ишларингиз азбаройи кўп бўлганиданми, ҳолсизлик танангизга ҳукмронлик қилиши мумкин. Яхшилаб дам олсангиз ўтиб кетади. Ёки бассейнингиз бўлса, чўмилиб чиқсангиз ҳам ҳолсизлик ортга чекинади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз сираям зерикарли кечмайди. Зерикишга вақтингиз ҳам бўлмайди. Кун бўйи қаерларгадир иш билан бориб келишингиз, кимлар биландир узоқдан-узоқ гаплашишингиз кутилади. Тушлик қилишни эсдан чиқариб қўйманг. Акс ҳолда гастрит орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Моддий аҳволингиз керагидан-да ортиқроқ яхши бўлади. Қачонлардир сиздан қарз олган дўстингиз ниҳоят қарзини қайтаради. Кечқурун жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизга кутилмаган совға тақдим этишни ният қилган.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
20 июль негадир харажатлардангина иборат бўлиши кутилмоқда. Бу қарзларни узиш, коммунал тўловларни амалга ошириш, рўзғор учун буюмлар харид қилиш кабилар бўлиши мумкин. Лекин заҳирангизда пул йўқ эмас. Шундай экан, қора қозон қайнашдан тўхтамайди худо хоҳласа. Оила қурмаганлар келишган бир инсон билан танишишлари мумкин. Илк суҳбат об-ҳавонинг кескин исиб кетиши ҳақида бориши эҳтимолга яқин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Организмни жисмоний зўриқишга йўлиқтиришдан сақланинг. Худо кўрсатмасин, спортдами, ишдами имкониятларингизни нотўғри баҳолаб, жисмоний зўриқишга дуч келадиган бўлсангиз, касалхонага тушиб қоласиз. Молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлишида бадавлат дўстлардан бири ёрдам кўрсатади. Ишқилиб, бадавлат дўстларингиз кўпаяверишсин. Қўшимча даромадли иш топиш ҳам ортиқчалик қилмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 июль куни оилавий ҳаётингизда баъзи ташвишли лаҳзалар кузатилиши мумкин. Бироқ иш жойингизда бунинг акси бўлади. Жуфтингиз билан жанжаллашиб қолган бўлсангиз, сира ташвишланманг. Кечқурун унинг ўзи биринчи бўлиб узр сўрайди ва шу баҳонада ярашиб оласизлар. Жисмоний меҳнат ва спортнинг фаоллик талаб этувчи турлари билан шуғулланманг. Бўғимларда муаммога дуч келасиз. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кун давомида эҳтиёткорликни шиор қилиб олишингизга тўғри келади. Бу бажарадиган ишингиздан тортиб юрадиган йўлингиз, содир этадиган барча ҳаракатларингиз билан боғлиқ. Эҳтиёт бўлмасангиз, оддий бир курсини бошқа жойга олиб қўйишда ҳам жиддий жароҳат олишингиз ҳеч гап эмас. Велосипед сайри, ёки бу транспорт турида узоқ манзилларга боришдан воз кечинг. Ҳалокатга учрашингиз хавфи бор.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
20 июл куннинг биринчи ярмидаёқ аллақачонлар алоқани узиб қўйган қадрдонлар билан муносабатларни тиклаш бахтига муяссар бўласиз. Иш масаласида баъзилар нолдан тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлашлари кутилади. Қайсидир йирик лойиҳага пул тикишни режалаштирган бўлсангиз, бу режани ортга сура туринг. Олдин муҳим ҳужжатларни тахт қилиб олишингиз зарур. Кечқурун чаён буржи остида туғилганларнинг баъзилари яқин қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кўзгуга эрталаб бир назар ташлаб олинг. Агар ташқи кўринишингиз ўзингизга ёқса, яхши, мабодо ёқмаса, дарҳол бу камчиликни тузатишингиз лозим бўлади. Бу асосан қиз-жувонларга тегишли бўлиб, кундузи косметолог ҳузурига чиқиб келиш ҳам зиён қилмайди. Оила қурмаганларга куннинг иккинчи ярмида романтик лаҳзалар насиб этади. Бу лаҳзалар абадул-абад хотирангизга муҳрланиб қолиши тайин. Хайрият, ниҳоят орзуингиздаги идеал инсонни учратасиз! Бахтли бўлинг!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 июль куни атрофдагиларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун вақт сарфлагандан кўра, ўзингиз ҳақингизда кўпроқ қайғуринг. Пул кўпайтириш тараддудида бўлинг. Бунинг учун сизга барча имконият эшиклари очиқ. Агар молиявий масалада дафъатан ва илкис ҳаракат содир этсангиз, ижобий натижага кутилганидан олдинроқ эришасиз. Кечқурун оилада асқотувчи қимматбаҳо ускуна сотиб олишингиз кутилмоқда. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз кутганингиздек ҳаддан ташқари қувончли кечмаса-да, жанжаллар, кўнгилсизликлар ҳам кўзга ташланмайди. Фақат пул етишмаслигидан бироз ранжишингиз, ташвишга тушишингиз мумкин. Вазиятни ўз фойдангизга ҳал қилиш мумкин. Аммо бу ишни эҳтиёткорлик билан амалга оширинг. Бировлардан катта миқдорда қарз кўтариб қўйманг. Кечқурун сизни бир инсон билан ёқимли учрашув кутиб туради. Вақтингиз хайрли кечсин!
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 июлда балиқ буржида туғилганлар яқинларидан бири уларга илгаригидан ҳам кўпроқ эътибор қарата бошлаганини сезиб қолишади. Бу меҳр-оқибатни қадрлашингиз керак. Табиат қўйнида дам олиб қайтиш, фильмлар томоша қилиш, кечқурун театрга тушиш кабилар мароқли кечади. Хуллас, вақтингизни қанча маданиятли ўтказсангиз, саломатлигингиз ҳам шунча яхшилана боради. Врач қабулига чопишга ҳожат қолмайди.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади