Агар сиз қачонлардир миллионер бўлишни хоҳласангиз (ким ҳам хоҳламайди дейсиз?), ҳозир айни вақти. Spectrem Group ўтказган ижтимоий сўров натижасига кўра, ҳозирда АҚШда миллионерлар сони энг кўп даражада.
Яқинда Bloomberg агентлиги эълон қилган дунёнинг доллар миллиардерлари Топ-500 рейтингига Россиянинг ҳам 27 нафар фуқароси киритилди. Гарчи ҳеч ким миллиондан воз кечишни истамаса-да, кўпчилик уни ишлаб топа олади. Бироқ фақатгина дунёнинг энг бош кишиларида учрайдиган айрим хусусиятлар ҳам борлигини унутмаслик керак. Агар сиз ушбу хусусиятлардан бирига эга бўлсангиз, эҳтимол сиз келгусида миллионерлардан бири бўла оласиз.
1. Сизда ҳар доим тадбиркорлик ғояси бўлган
Economist нашрининг ёзишича, дунёдаги миллионерларидан ярмига яқини ўз бойлигини шахсий бизнеси орқали тўплаган. Бойларнинг аксарияти ўз ишини ёшлигиданоқ йўлга қўйган. Марк Кьюбан ишга жойлашолмаган ва 12 ёшида чиқинди қопчаларини қўшниларига сотиш билан шуғулланган. Уоррен Баффетт ҳам шунга ўхшаш фаолият билан шуғулланган. У 6 ёшидаёқ дўстларига сақич сотган. Ричард Брэнсон 11 ёшида тўтиқушларни кўпайтириб, сотишни касб қилган. Бу тажриба ва меҳнат одоби кўплаб болалар ва ўсмирлар катта бўлгач, кўп миллиардли компанияларни ишга туширишига олиб келади.
2. Сизнинг бир нечта даромад олиш манбаингиз бор
Ҳар ким ҳам миллионлаб даромад келтирувчи компанияга асос солишни хоҳлайди, бироқ барча бунга эриша олмайди. Яхшиси, бир нечта кичик манбани топиш керакки, улардан келадиган даромад миллионни ташкил этсин. Томас К. Корли ўзларининг биринчи миллион долларини ишлаган инсонларнинг ҳаётини 5 йил мобайнида ўрганди. Унинг аниқлашича, уларнинг аксрияти бир нечта даромад манбаига эга бўлган. Жумладан, 65 фоизга яқини 3 та турли даромад манбаига эга бўлган бўлса, 45 фоизида 4 та, 29 фоизида 5 ва ундан ортиқ манба бўлган. «Даромаднинг 3та манбаси миллионернинг сеҳрли self-made формуласи. Аммо, даромадлар манбаини қанчалик кўпайтиришнинг уддасидан чиқсангиз, сизнинг молиявий аҳволингиз шунчалик мустаҳкам бўлади».
3. Сиз доим ўрганишдасиз
Ёзувчи ва миллионер Стив Сиболд 30 йилдан кўпроқ вақт давомида дунёнинг айрим бадавлат кишилар билан суҳбатлашди. Унинг аниқлашича, уларнинг аксарияти китоб мутолаасини яхши кўришади. Сиболднинг аниқлик киритишича: «Ўрта тоифа романлар, таблоидлар ва кўнгилочар журналлар ўқийди. Бой одамнинг уйига кирсангиз, уни муваффақиятга етаклаган улкан кутубхонага кўзингиз тушади». Таниқли миллиардерларнинг аксарияти, ҳар ҳолда бу нуқтаи-назарни тасдиқлашади. Билл Гейтс, масалан, йилига 50 тача китоб ўқийди. Уоррен Баффетт иш кунининг 80 фоизга яқинини китоб мутолаасига сарфлайди. Илон Маскдан ракета ясашни қандай ўрганиб олганини сўрашганида: «Мен китоб ўқийман», деб жавоб берган.
4. Биринчи галда ўзингизга ҳақ тўлайсиз
Биз кўп ҳолларда ўзимизга пул йиғишни аҳд қиламиз, аммо кейинроқ, бу ишни кейинроққа сурамиз. Аммо ўша «кейин» ҳеч қачон келмайди. Шу боисдан ҳам кўплаб миллионерлар жамғарма ва инвестицияларни тўлаш шарт бўлган тўловларга тенглаштиришади. Молияни режалаштириш бўйича мутахассис Нэнси Батлер шундай дейди: «Аксарият инсонлар пулларини сарфлашади, ўз тўловларини тўлашади ва қолганидан пул жамғаришади. Аслида, бунинг аксини қилиш зарур: дастлаб пулни жамғармага ажратиш, сўнгра ҳисобларни тўлаш, кейин қолганини қандай сарфлашни ўйлаш керак». Кўплаб молиявий экспертлар 50/30/20 формуласидан фойдаланишни тавсия этишади: Даромадингизнинг 50 фоизи эҳтиёжларга сарфланади (кредитлар, тўловлар, таом ва б), 30 фоизи истеъмолга, масалан кийим-кечакка, қолган 20 фоизи жамғаришга.
5. Сиз камтарона ҳаёт кечирасиз
Маълумки, Уоррен Баффетт 1958 йилдан бери Небраска штатидаги Омаха шаҳридаги уйида истиқомат қилади. 70 млрд доллар бойликка эга Марк Цукерберг оддий Volkswagen ҳайдайди.
Кўнгилхушликни ортга суриш — бу кўплаб миллионерларга хос бўлган жиҳатдир. Улар ишлаб топган пулларини сарфлаш истагини назорат қила олишади. Аксарият одамларда бу ҳақиқий муаммодир. Аммо, кўнгилни чўктирманг. Сиз ҳам харидларга бўлган истакни назорат қилишни ўрганишингиз мумкин. Шахсий молиявий бошқарув ҳақида ёзадиган блогер Ланс Котерн сўзларига кўра, ўзини-ўзи назорат қилишнинг бир нечта стратегияси бор. Сиз мақсадларингизни ёзиб қўйиб, харидни бошлашдан аввал бир ҳафта кутасиз, ўзингиздан катта билан улар йўл қўйган хатони такрорламаслик учун маслаҳатлашасиз. Миллионер бўлиш кўпчиликка эришиб бўлмасдек туюлади. Аммо, фикрлашни тўғри ташкил этсангиз, бунга эришиш қийин эмас. Юқоридагиларнинг айримлари сизда бор бўлса, демак сиз ҳам келажакда миллионер бўлишингиз мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади