Гуноҳкорлар қиролидирман,
Шум нафсимнинг қаролидирман,
Қалби дарддан яролидирман,
Жаннатингда менга жой борму?
Айламасам сен учун сужуд,
Кўзлар кўру шол бўлсин вужуд.
Барпо қилсам ҳар тун таҳажжуд,
Жаннатингда менга жой борму?
Юрак дея аталмиш қадаҳ,
Дард майига тўладир ваҳ-ваҳ.
Ошиққаним эмасдир дўзаҳ,
Жаннатингда менга жой борму?
Риё номли либосдан кечсам,
Кибр отлиғ чопонни ечсам,
Йиғлаб тавба шаробин ичсам,
Жаннатингда менга жой борму?
Амал қилсам Каломуллоҳга,
Дуруд айтсам Расулуллоҳга.
Истиғфорлар айтсам гуноҳга,
Жаннатингда менга жой борму?
Лаъин мани суймаганмикан?
Бадбахтлигим туймаганмикан?
Охиратим куймаганмикан?
Жаннатингда менга жой борму?
Ўз уйингда берар бўлсам жон,
Ё тўкилса шаҳидликда қон.
Тўқсон тўққиз исми бор Султон,
Жаннатингда менга жой борму?
Абдураҳмон МЕШАЯН
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади